Бошқа динларда эса жаннат фақат эркаклар учун, деган ақидага асосланади. Шунингдек, «аёлнинг руҳи йўқ», деган эътиқод яқин замонларгача мавжуд бўлиб келган.
Инжилда жаннатдан чиқиш ва Аллохни ғазаблантиришнинг сабаби аёл деб курсатилган. Хатто ғарбда ўрта асрларда “аёл шайтондир”, деган фикр мавжуд бўлган. Исломда эса жаннатдан чиқишга сабаб шайтон экани таъкидланган: «Бас, уларни оздириб, масканларида чиқарди” (Бақара, 36). Насроний динида хомиладор булиш ва туғиш оғриқлари аёлга жазо сифатида берилган, дейилади. Инжилнинг 3-боб, 16-оятида: «Қачон хомилали булсанг, болани оғриқ ва қийинчилик билан туғасан ва хужайинингнинг хохишига кура яшайсан», – дейилган. Исломда эса хомила ва қийинчиликлари шараф бўлиб, сабр қилганга жуда катта мукофот ва савоб ваъда қилинган.