Қолган пайтларда аёл кишини ишлашга мажбур қилиш ёқ. Уни турли ёллар билан ташвиқот қилиб, арзон иш кучи сифатида эзишга ҳам ҳеч кимнинг ҳаққи ёқ. Аёл-қизларни тонг-саҳарда далага ҳайдаб кетиб, хоҳлаганича ишлатиб, тун қоронғусида қайтариб олиб келишга ҳам ҳеч кимнинг ҳаққи ёқ. Аёлларни ўзларига мос бўлмаган ишларда ишлатиб, уларнинг аёллик латофати ва оналик қобилиятига футур етказишга ҳам ҳеч кимнинг ҳаққи ёқ.
ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4235-сонли Қарори натижасида аёллар меҳнати бўйича айрим мавжуд тақиқ ва чекловлар бекор қилинди[1]. Хусусан, 2019 йил 1 майдан:
аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш бўйича тақиқлар бекор қилинади. Унинг ўрнига аёллар соғлиғига салбий таъсир этиши мумкин бўлган соҳа ва касблар тавсиявий рўйхати тасдиқланади;
агар отаси бола парваришлаш таътилининг камида 3 ойидан фойдаланса, ота ёки онадан бирига Меҳнат кодексининг 234-моддасида белгиланган тартибда қўшимча 1 ой нафақа тўланадиган бола парваришлаш таътили берилади;
2 ёшга тўлмаган фарзандини тарбияловчи ота-оналарнинг бирига уларнинг иш пайтидаги дам олиш ва овқатланиш, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар ҳисобидан иш берувчи билан келишган ҳолда кун давомида фойдаланиладиган танаффус вақтини белгилаш ҳуқуқи берилади;
аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади;
эркак ва аёллар ҳуқуқлари тенглигининг бузилиши билан боғлиқ ишларнинг судларда кўриб чиқилишида аёлларга адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизмат учун ҳақ уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланади.
“Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги Конвенсияда иштирокчи давлатлар хотин-қизларнинг соғлигини сақлаш соҳасидаги ҳуқуқлари камситилишига барҳам бериш мақсадида, эркак ва аёлларга тиббий хизматни тенг таъминлаш, оиланинг катта-кичиклигини режалаштириш масалаларида тегишли барча чораларни кўрадилар.
Иштирокчи давлатлар аёлларнинг ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврида тегишли хизматлар билан таъминлайди ва зарурият туғилганда, бепул хизматлар кўрсатадилар, шунингдек, ҳомиладорлик ва эмизикли даврида керакли озиқ-овқатларни етказиб берадилар.
Шунингдек аёлларга дам олиш билан боғлик тадбирларда, спорт машғулогларида ва маданий ҳаётнинг барча соҳаларида қатнашиш ҳуқуқини берадилар.
[1] https://lex.uz/docs/4230944