Биз сизга ёрдам берамиз.
Интерактив хизматлар ёрдамида саволларингизга жавоб оласиз.
Ижтимоий хизмат
Иқтисодий хизмат
Ҳуқуқий хизмат
Психологик хизмат
Ижтимоий хизмат
Ижтимоий хизмат
Соғлиқни сақлаш соҳасида онлайн тарзда шифокор қабулига ёзилиш, соҳага оид маълумотномалар ҳамда саломатлик сирлари бўйича маслаҳатлар олишингиз мумкин. Ушбу рукн сизга коммунал, транспорт ва экологик хизматлардан онлайн фойдаланиш имконини ҳам беради. Бундан ташқари, ушбу рукнда сиз тез, осон ва ишончли ахборот олиш имконини берувчи ахборот-маълумотнома хизматидан ҳам фойдаланишингиз мумкин.
Иқтисодий хизмат
Иқтисодий хизмат
Ушбу рукн ёрдамида сиз турли солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисобларни аниқлаш, тўловни амалга ошириш учун солиқ идораларига боришингиз шарт эмас. Шунингдек, кўчмас мулкни қуриш ва олди-сотти жараёнлари билан боғлиқ кўплаб хизматлардан вақтингизни тежаган ҳолда онлайн тарзда фойдаланишингиз мумкин.
Ҳуқуқий хизмат
Ҳуқуқий хизмат
Ушбу бўлим сизга туғилганлик ва никоҳни қайд қилиш, ФҲДЁ органлари ходимлари ва нотариус қабулига ёзилиш, фуқаролик паспортини расмийлаштириш, доимий ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга туриш билан боғлиқ ва бошқа кўплаб хизматларни тақдим этади.
Психологик хизмат
Психологик хизмат
Сиз ушбу рукнда (экспресс тестлар (психодиагностик тестлар, арт-терапия), (стресс-менеджмент: стресс билан ишлаш, стрессдан халос бўлиш бўйича) (кун тартибини самарали ташкил этиш (тайм-менеджмент) боғлиқ кўплаб хизматлардан фойдаланишингиз мумкин.