Аёлларнинг ноҳақ ҳукмга қарши норозилик билдиришга ҳам ҳақлари бор. Мўминлар амири Умар р.а. маҳрни чекламоқчи бўлганида, бир аёл эътироз қилиб: «Аллоҳ чекламаган нарсани сен чеклайсанми?», – деди. Умар р.а. ўйлаб туриб: «Бу аёл ҳақ, Умар эса ноҳақдир», – деган.
Исломда давлат раҳбарини сайлаш, унга итоатни эълон қилиш байъат дейилади. Бу энг муҳим сиёсий ҳақ экани ҳаммага маълум. Қуръони Каримда эркаклар билан бир қаторда аёлларга ҳам байъат қилиш ҳуқуқи берилган.
“Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш то‘г‘рисида”ги Конвенсияда иштирокчи давлатлар мамлакатнинг сиёсий ва жамоат ҳаётида хотин-қизлар камситилишига барҳам бериш юзасидан барча тегишли чораларни ко‘радилар, жумладан, аёлларга эркаклар билан тенг шарт-шароитлар асосида қуйидаги ҳуқуқларни таъминлайдилар:
а) барча сайловлар ва оммавий референдумларда овоз бериш ва оммавий сайланадиган органларга сайланиш;
б) давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш ҳамда давлат лавозимларини эгаллаш, шунингдек, давлат бошқарувининг барча бо‘г‘инларида давлат вазифаларини амалга ошириш;
в) мамлакатнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаёт муаммолари билан шуг‘улланадиган ҳукуматга қарашли бо‘лмаган ташкилотлар ва уюшмаларнинг фаолиятида қатнашиш.
Иштирокчи давлатлар хотин-қизларнинг эркаклар билан тенглик асосида ва ҳеч қандай камситишсиз халқаро миқёсда о‘з ҳукуматлари номидан вакиллик қилиш ва халқаро ташкилотлар ишида қатнашиш имкониятларини таъминлаш мақсадида барча тегишли чораларни ко‘радилар.