Ислом аёл кишига таълим олиш ва маданий савиясини ошириш ҳаққини берди ва эркакларни бу ишга масъул қилди. Илм талаби эркак-аёлга баробар фарзлигини, қизларига ва сингилларига таълим-тарбия берган киши жаннатга ҳақли бо‘лишини яхши биламиз.
Аввалги авлод мусулмон аёллари эрларидан, бошқа устозларидан, Пайг‘амбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оммавий дарс ва хутбаларидан олаётган илм-маърифатга қаноат ҳосил қилмай, Пайг‘амбар алайҳиссаломдан аёллар учун алоҳида илм-маърифат мажлислари қилишни талаб этганлар. Уларнинг бу талаблари Пайг‘амбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан дарҳол қондирилган.
Аёл киши фақат таълим олиш, дарс, хутба ва ваъз эшитишгагина ҳақли эмас, балки таълим бериш, дарс айтиш ва бошқа илмий ишлар билан машг‘ул бо‘лиш мажбуриятида ҳамдир.
Муслима аёллар илм-фан ва маданият соҳасида улкан ютуқларга эришганликлари ҳаммага маълум. Гапимиз қуруқ бо‘лмаслиги учун мисол ҳам келтирайлик.
Шифо бинт Абдуллоҳ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Ҳафсанинг олдида о‘тирган эдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб қолиб, менга: «Бунга ёзишни о‘ргатганингдек, намила руқясини ҳам о‘ргатмайсанми?» дедилар».
Абу Довуд, Насоий ва Аҳмад ривоят қилишган. Олима аёллар вакиласи Оиша онамиз ҳадис ривоят қилиш бо‘йича иккинчи о‘ринда турадилар. Улкан саҳобийлар о‘злари билмаган нарсаларини, ҳал қила олмай қолган масалаларини Оиша онамиздан со‘рар эдилар. О‘ша вақтнинг шароитида бу нарсалар дунё миқёсида катта о‘згаришлар эди.
“Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш то‘г‘рисида”ги Конвенсияда иштирокчи давлатлар хотин-қизларнинг камситилишини бартараф этиш, аёлларнинг эркаклар ва аёллар тенглиги асосида таълим олиш соҳасида эркаклар билан тенг ҳуқуқларини таъминлаш учун барча зарур чораларни ко‘радилар. Жумладан, қуйидагиларни таъминлайдилар:
а) шаҳарлардаги сингари қишлоқ жойларида ҳам барча тоифадаги о‘қув юртларида билимдан бахраманд бо‘лиш ва диплом олиш, касб-кор ёки мутахассисликни танлашда бир хил шароитларни яратиш, бундай тенглик мактабгача тарбия, умумтаълим, о‘рта махсус ва олий техник маълумот олишда, шунингдек, касбга тайёрлашнинг барча турларида таминланади;
б) бир хил о‘қув дастурларига, бир хил имтиҳонларга, бир хил малакали о‘қитувчилар таркибига, тенг сифатли мактаб хоналари ва жиҳозларига эга бо‘лиш;
в) барча таълим олиш босқичлари ва шаклларида эркак ва хотин-қизлар ролининг биргаликда ва бошқа хилдаги таълим олиш ё‘ли оркали ҳар кандай бир қолипдаги консенпсиясини бартараф этиш ва шу асосда, жумладан, о‘қув ко‘лланмалари ва мактаб дастурларини қайта ко‘риб чиқиш хамда о‘қитиш услубларини мослаштириш ё‘ли билан шу мақсадга эришиш;
г) таълим учун стипендия ва бошқа нафақалар олиш имкониятларининг бир хиллиги;
д) эркаклар ва аёллар билимдаги ҳар қандай узилишни мумкин қадар тезлик билан қисқартиришга ё‘налтирилган функсионал саводхонлик дастури ва катта ёшдагилар орасидаги саводхонликни оммалаштириш дастурларини назарда тутиб, таълим олишни давом эттириш дастуридан фойдаланиш имконнятларининг бир хиллиги;
й) мактабни тугатмаётган қизлар сонини камайтириш ва мактабни барвақт тарк этган аёллар ва қизлар учун алоҳида дастурларни ишлаб чиқиш;
ж) жисмоний тайёргарлик ва спорт машг‘улотларида фаол қатнашиш учун бир хил имкониятлар яратиш;
з) оилалар сог‘лиги ва фаровонлигини таъминлашга ко‘маклашиш мақсадида таълим соҳасига баг‘ишланган махсус ахборотларга, шу жумладан оиланинг катта-кичиклигини режалаштириш то‘г‘рисидаги ахборот ва ё‘л-ё‘риқ маълумотларига эга бо‘лиш.