Боладаги ўзгаришлар
Кичкинтой ўсиб, катта бўлмоқда. Ҳозирда унинг узунлиги 6-9 мм. Жигар қон айланишининг марказига айланди. Қизилўнгач, нафас олиш йўллари, қорин олд деворчаси ривожланади. Ингичка ичак ва кўкрак қафаси шакллана бошлайди. Оғир вазиятларда инсонга ёрдам берадиган энг муҳим без – буйрак усти безларининг устки қатламига асос солинади. Бош мия жадаллик билан ривожланади. Юз маълум бир шаклга эга бўлади, лекин кўзлар ҳали ён тарафда жойлашган ва қаттиқ юмуқ ҳолатда бўлади. Оёқ ва қўллар аниқ кўринади. Юрак ҳомила танаси бўйлаб қон ҳайдай бошлайди. Умумий қилиб айтганда, марказий нерв системаси юзага келади. Суяк ҳужайралари ривожлана бошлади.
Онадаги ўзгаришлар
Кўпчилик аёллар ҳомиладорликнинг иккинчи ойида жисмоний ва руҳий ўзгаришларга дуч келишади:
2-ойдаги лаборатория текширувлари:
Қиндан суртма олинади.
ВИЧ ва захм касалликларининг текшируви учун қон таҳлили олинади.
Қон ва пешобнинг умумий таҳлили олинади.
ХГ гормонини аниқлашга пешоб топширилади, бу гормон орқали ҳомиладорликнинг кечиши аниқланади.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳомиладорликнинг илк ҳафталаридаги тавсияларга амал қилинг. Агар ҳали ҳам чекишни ташламаган бўлсангиз, тезда бундай зарарли одатдан воз кечинг.