Боладаги ўзгаришлар:
Барча эндокрин безлари фаол ишлай бошлади. Энди қораталоқ ҳам о‘з вазифасини бажармоқда. Бола фаол ҳаракатланмоқда, айниқса кислород етишмовчилиги бо‘лганда. Агар болангизни ҳозир ко‘рганингизда, балки у сизга унчалик ёқимтой бо‘либ ко‘ринмаслиги мумкин. Чунки унинг терисининг ранги қизил, бурушган бо‘либ, устига-устак о‘зига хос суюқлик билан қопланган. Ҳомиланинг ог‘ирлиги ко‘пи билан 500 гр, узунлиги эса 28 см. дир.
Онадаги ўзгаришлар:
Кўпинча ҳомиладор аёллар соч ва тирноқларининг тез ўсаётганини пайқаб қолишади. Сочлари қалин, қуюқ ва ялтироқ тусга эга бўлади. Бунга она организмидаги қон айланиш тизимининг тез ишлаши ва фойдали моддалар миқдорининг ортиши сабабли тери ҳужайраларининг яхши озиқланиши орқали эришилади. Лекин бундай ижобий жараён натижасида ҳомиладор аёл юз, елка, оёқ, бел ва қорин қисмларида ҳам ортиқча тукларни пайқайди. Агар сизда ҳам шундай ҳолат рўй берган бўлса, ортиқча саросимага тушманг. Буларнинг барчаси туғуруқдан сўнг ўтиб кетади. Баъзи аёлларда ҳомиладорлик даврида гормонал узгаришлар сабабли терининг ранги ўзгаради. Қоринда тўқ рангли чизиқ пайдо бўлиши мумкин. Пешона, бурун атрофи ва ёноқларда доғлар кўринади. Улар оқ- сариқ рангли аёлларда тўқ рангда, қорачадан келган аёлларда эса оқиш тусда бўлади. Бу каби ўзгаришлар туққанингиздан кейин йўқолиб кетади. Теридаги доғдарнинг кўпайишига қуйидагилар сабаб бўлади:
қуёш нурлари остида кўп вақт бўлиш;
фолий кислотаси етишмаганда (шунинг учун таомномангизда сабзавотлар, апелсин, сули кўпроқ ўрин ажратинг).
Хавотирга тушманг, булар туққанингиздан кейин тезда ўтиб кетади. Ҳомиладор аёл организмидаги гормонал ўзгаришлар натижасида қўллари қизариши, қалтираши мумкин. Бу аломатлар ҳам тезгина йўқолади. Бўлғуси оналар кўпинча фақат болаларини ўйлаб тишлари ҳақида умуман унутиб қўйишади. Ҳомиладорлик тишлар ва милкнинг ҳолатига салбий таъсир этишини назарда тутадиган бўлсак, бу асосий муаммолардан биридир. Гормонал ўзгаришлар “натижасида улар шишган, қонайдиган ва тез касалликка чалинадиган бўлиб қолади.
Касалланган тишларни дарҳол даволатиш керакки, қон айланиш тизими орқали организмга инфексия тушмасин. Бу она ва боланинг саломатлигига хавф туғдиради. Тўғри овқатланиш тишларингизни узоқ вақт соғлом сақлашингизга ёрдам беради. Тиш ва суякларнинг тўғри тузилиши учун калсий кўпроқ истеъмол қилинг. Ширинликларни камроқ енг. Милкларингизнинг мустаҳкам бўлишига ёрдам берувчи С витаминига бой озиқлардан истеъмол қилинг. Стоматолог кўрсатмаси бўйича тишларингизни мунтазам ювиб туринг. Овқатдан сўнг тишларни ювиш имконияти бўлмаса, ширин бўлмаган сақич чайнанг. Унинг ўрнини бир бўлак пишлоқ ҳам босиши мумкин. Чунки пишлоқ ҳам бактерияларга қарши курашувчи воситага эга.