Боладаги ўзгаришлар:
Кичкинтойингиз ўзининг илк «қадамларини қўя бошлади». У ўмбалоқошиб, оёқларини типирчилатиб тепиб, атрофидаги оламни ўрганмоқда. Ҳазм қилиш тизими етарлича ривожлангани учун атрофидаги сувдан озгина ютиб юборса, ундаги канд моддаси ичакка сўрилади. Бу янги озиқланиш усулини ўзлаштиришнинг бошланишидир.
Онадаги ўзгаришлар:
Кўкрагингиз катталашган, сўрғичларидан рангсиз суюқлик – оғиз сути ажралиши мумкин. Уни рўмолча билан артинг. Асло сиқиб чиқаришга ҳаракат қилманг. Соч ва тирноқларингиз тез до ўсмоқда. Туклар кутилмаганда ёқимсиз ерларда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Орқа тешикдан қон кетиши ҳомиладорлик учун хавфли эмас. Кўпинча бунга геморрой сабаб бўлади. У ҳомиладорларда учраб туради. Бу касалликнинг сабаби қабзиятда тўғри ичак қон томирларининг кенгайишидир. Бундай қон томир кенгайишлари оғриқ, қон кетишларига олиб келади. Орқа тешикдан қон кетиши бошқа жиддий касалликлар белгиси ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун бу шароитда фақатгина шифокор тўғри ташхис қўя олади.
Тўғри ичакдаги томирлар кенгайишининг олдині олмоқчи бўлсангиз, қуйидаги маслаҳатларга риоя қилинг:
қабзият бўлмаслигига ҳаракат қилинг Таомномангизда бириктирувчи тўқималарга бой бўлган маҳсулотларга кўпроқ эътибор қаратинг;
тўғри ичак томирларига ортиқча босим бўлмаслигі учун ёнбошлаб ётинг;
узоқ вақт бир ерда туриш ва ўтиришдан сақланинг
дори ва доривор шамлардан фақатгина шифоко тавсияси билан фойдаланинг;
суюқ вазелинни қўллаш мумкин эмас;
бўшанганингиздан сўнг илиқ сув билан олдинда орқа тарафга қараб чайник;
фақат ёнбошингизда ётинг. Бунда тўғри ича бачадон босимидан холи бўлади. Бундай кўнгилсизликлар одатда туғуруқдан сўн ўтиб кетади.