Боладаги ўзгаришлар:
Ҳомилангиз ҳали ҳам бачадо ичида ўзи хоҳлаганидек айланиб юрибди. Бу унин бугун боши пастда бўлса, эртага эрталаб кўндалан кечқурун эса умуман бошқа вазиятда жойлашишин билдиради. Бу борадаги сизнинг туйғуларинги ўйинқароқлик билан ўмбалоқ ошаётга кичкинтойингизни ҳеч ҳам қизиқтирмайди Ҳомиладорлик муддатининг сўнгги уч ойлиги охирид бола шу ҳолатларнинг бирида айланишдан тўхтайди. Ҳомиланинг оғирлиги тахминан 420 грамм, узунлиги эса – 27,5 сантиметр.
Онадаги ўзгаришлар:
Ҳомиладор аёлга тўғри ўтира олиш катта аҳамиятга эга. Сабаби ўтирганда умуртқага тушадиган оғирлик бошқа ҳолатларга нисбатан кўпроқ бўлади. Ўтирганда бел оғриқлари безовта қилмаслиги учун бир қатор қоидаларга амал қилиш керак бўлади. Ўтирганингизда оёқларингизни чалиштирманг. У қон айланиш тизимига салбий таъсир этади ва ортиқча оғирликка сабаб бўлади. Оёқларингиз остига таглик қўйиб олинг. Автомашинада ўтирганингизда ўриндиқни олдинга суриб, бир оёғингизни кўтариб букиб олинг. Ўтирган стулингизнинг суянчиғи умуртқага таянч бўладиган бўлсин. Тураётганингизда тираладиган тутқичлари мустаҳкамлигига эътибор қилинг. Узоқ вақт бир ерда ўтирманг. Бир соатча ўтириб дам олганингиздан сўнг танаффус қилиб озгина юринг ёки ёзиладиган машқларни бажаринг. Ҳомиладорликнинг бешинчи ойларида оёқ кафтлари шишиши мумкин. Гоҳида эса оёқ кийимингизни бир ўлчамга каттароғини олишингизга ҳам тўғри келади. Бунинг бир қанча сабаблари бўлиши мумкин: шишганлик; вазн ортиши; она организмининг туғуруққа тайёрланиш жараёнида бўғимларнинг бўшашиши. Бу даврда оёқларнинг иложи борича камроқ шишишига ҳаракат қилиш керак. Оёқ кийимингиз енгил, қулай, паст пошнали ва сирпанмайдиган бўлсин. Агар иложи бўлса, ишхонада ҳам уйда кийиладиган қулай оёқ кийим кийинг.