Тухум ҳужайра ёрилиб, бачадон найчасида уруг‘ланишга тайёр турибди. Уруг‘ланиш – аёл ва эркак жинсий ҳужайраларининг бир-бирига қо‘шилишидирки, натижасида одам хромосомаси то‘плами тикланиб, сифатли янги ҳужайра пайдо бо‘лади.
Уруг‘ланиш жараёни 3 даврга бо‘линади: 1) сперматазоид ва тухум ҳужайранинг бир-бирига яқинлашиши; 2) о‘заро алоқага киришиши ва тухум ҳужайранинг активлашиши; 3) сперматозоиднинг тухум ҳужайрага кириши ва қо‘шилиб кетиши.
Аёл ва эркакнингетакчи жинсий ҳужайралари бирлашади. Шу ё‘л билан уруг‘ланган тухум ҳужайра (зигота) ота-онасидан наслий генларни қабул қилади. Унинг ҳар бир қисми ҳомиланинг муайян аъзоларининг тузилишига асос бо‘лади. Уруг‘ланган тухум ҳужайра бачадон найчасидан уч кун давомида бачадон томонга ҳаракатланади. Шу жараёнда у мураккаб бо‘лган қайта тузилишни босиб о‘тиб, бо‘линаётган ҳужайралар шар шаклига эга бо‘лади. Бачадонга тушгач, тухум ҳужайра яна уч кун давомида бирикиш еригача ҳаракатда бо‘лади. Уруг‘ланишдан со‘нг уч сутка о‘тгач, ҳомила тут мевасига о‘хшаш шаклдаги 32 ҳужайрадан иборат бо‘лади. Ҳафта охирига бориб, ҳужайралар сони 250 тагача ко‘паяди, шакли эса диаметри 0,1-0,2 мм.ли шарга о‘хшаш бо‘лади. Бу вақтда ҳомила тухум ҳужайра сариг‘идаги озгина захира ҳисобидан кун ко‘ради.
Со‘нгра икки сутка давомида ҳомила бачадон ичида эркин ҳолатда бо‘лади. Уруг‘ланишдан со‘нг 7-ҳафтасидан бошлаб ҳомиланинг бачадон деворига о‘рнашиши бошланади. Бу ҳолат имплантация (ҳужайранинг бачадонга бирикиши) дейилади. Айнан шу жараён ҳомиланинг биринчи нозик ва жиддий давридир. Агар имплантация муваффақиятли кечса, энди туг‘илажак фарзандингиз сиз орқали озиқланади.