Боладаги ўзгаришлар
Юрак шаклланишида «сайқаллаш» ишлари кетмоқда. Унинг катта қон томирлари билан алоқаси яхшиланмоқда. Ошқозон ўз ўрнига – қорин бўшлиғига жойлашди. Сўлак безларига асос солинди. Суяк ва, ҳаттоки, бўғимлар ҳам ривожланишни бошлади. Юқори лабнинг шаклланиш жараёни кетмоқда. Агар бўлғуси фарзандингиз ўғил бўлса, айнан шу ҳафтада унинг мояги шаклланади. Кичкинтойнинг бўйи 8-11 мм.га етиб қолди.
Онадаги ўзгаришлар
Врач-гинеколог сизга туғилажак болангизнинг наслий касалликлар билан туғилиш хавфини текшириш учун генетик консултациядан ўтишингизни маслаҳат бериши мумкин. Шунингдек, сизга барча керакли таҳлилларни топшириб, мутахассис врач кўригидан ўтиш лозимлиги айтилади. Ҳомиладорликнинг бошланғич давридаги кўнгил айниши сақланиб қолиб, ҳаттоки, кучайиши ҳам мумкин. Шунинг учун уни камайтириш йўлидаги тавсияларга қулоқ тутинг.
Токсикозни камайтиришнинг халқона усуллари
Кўнгил айниши – ҳомиладорликнинг оғиздан оғизга ўтиб келаётган аломатларидан биридир. Токсикоз кўпчилик ҳомиладор аёллар дуч келадиган ҳолатдир. Лекин озчилик уни енгиб ўтади. Аёллар маслаҳат хонасидаги ҳар қандай шифокор ҳам дориларсиз токсикозга бас келиш йўлини айтиб беролмайди. Шунга қарамай, бундай усуллар мавжуд. Ҳомиладорликнинг илк ойдаридаги кўнгил айниши шунчалар одат тусига кириб қолганидан ҳайз келмаслиги каби бўлиши лозим бўлган белгилар қаторига кириб қолган. Гоҳида шундай мулоҳазаларни ҳам эшитамиз:
«Мен 9 ҳафталик ҳомиладорман ва умуман кўнглим айнимаяпти, бундан жуда безовтаман. «Балки бирор камчилик бормикан?» деб қўрқаман. Эшитишимча, агар токсикоз бўлмаса, кичкинтойнинг ўсишида бирор нуқсон бўларкан».
Аввало шуни айтиб ўтиш лозимки, токсикозга нотўғри ҳаёт тарзимиз айбдор. Қизгин иш суръати, ёмон экология ва нотўгри озиқланиш шулар жумласидандир. Қишлоқда яшайдиган, доимо тоза ҳавода бўладиган аёллар шаҳарликларга нисбатан бу кўнгилсизликдан камроқ азият чекишади. Агар ҳомиладор аёлнинг ишдан кетиб, дала ҳовлида яшашга, табиий маҳсулотлардан истеъмол қилиб, тоза ҳавода сайр қилишга имкони бўлса, албатта, бу жуда яхши. Лекин ҳаммамиз биламизки, бундай фаровонликни барча ҳам ўзига муносиб кўролмайди. Хўш, қолганлар нима қилиши мумкин? Қуйида ўзингизга мос келадиганини танлаб олишингиз мумкин бўлган халқона усулларни бериб ўтамиз:
Ҳомиладор аёлларда томирлар кенгайиши
Ҳомиладор аёлларда қон томирлар кенгайишга мойил бўлади. Бунга бир нечта омиллар сабаб:
Шу билан бирга томирлар ўзгаришининг қуйидагича белгилари кузатилади:
Ҳомиладорлик давридаги томирлар кенгайишининг олдини олса ёки зарарсиз даражага олиб келса бўлади. Бунинг учун оёқларга тушадиган кераксиз босимга йўл қўймаслик лозим. Вазнингизни ҳаддан зиёд оширманг. Узоқ вақт бир ерда турманг ва узоқ ўтириб қолманг. Ўтирганингизда оёғингизни узатиб ўтиринг. Ётган чоғингизда эса оёғингиз остига ёстиқча қўйиб олинг. Зинҳор оғир нарсаларни кўтарманг. Эрталаб турган заҳотингиз чўзилувчан пайпоқ кийиб олинг. Уларни фақатгина кечқурун ётиш олдидан ечинг. Ҳаракатингизни чегараловчи кийимларни кийманг: кенг белбоғ, боғичли пайпоқ тор оёқ кийими. Тамаки чекманг. Тамаки ва қон томирларининг варикоз кенгайиши орасида боғлиқлик борлиги аниқланган. Томирларнинг эластиклигини таъминловчи С витаминини ўз вақтида қабул қилинг.
Ҳомиладорлик даврида томирни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш тавсия этилмайди. Уни туғуруқдан сўнг бир неча ой ўтгач, қилиш мумкин. Энг яхши ҳолатда эса бу муаммо туғуруқдан сўнг – ҳомиладорликкача бўлган аввалги вазнга қайтганингизда ўз-ўзидан ҳал бўлиб, йўқолиб кетади. Ҳомиладорлик сабаб овқат ҳазм қилиш тизимида ўзгаришлар бўлиши мумкин. Организмингиз прогестерон ва эстроген гормонини кўп миқдорда ишлаб чиқаргани учун ҳазм қилиш тизимидаги мускуллар бўшашади. Натижада овқат секин ҳазм бўлади ва ҳазм қилиш тизимининг бузилишига олиб келади. Бу сиз учун ёқимсиз бўлса ҳам, болангиз учун жуда фойдали. Ичаклар фойдали моддаларни тўлалигича олиб, қонга, сўнгра эса ҳомилага етказади.
Ҳомиладорлик даврида топшириладиган тахлиллар
Ҳомиладорликнинг энг биринчи ва энг асосий белгиси – ҳайзнинг вақтида келмаслигидир. Бунда аввало ҳомиладорлик тестини қўллаб кўриш лозим. Тест қоғозчаси бир неча дақиқага эрталабки пешобга ботириб олинади. Эрталабкига ботирилишининг сабаби у «ҳомиладорлик гормонига» кўпроқ тўйинган бўлади. Озгина вақтдан сўнг кўринадиган чизиқчалар сонига қараб аёл ҳомиладорми, йўқми – билиб олса бўлади. Иккита чизиқча ҳомиладорлигини, биттаси эса, аксинча, ҳомиладор эмаслигини билдиради. Агар тест ҳомиладорликни инкор қилса-ю, ҳайз келмаётган бўлса, томирдан қон топшириш йўли орқали ҳомиладорлик гормонини аниқласа бўлади. Бусул энг ишонарли бўлиб, у орқали ҳомиладорликни илк давридаёқ аниқлаш мумкин. Истаган диагностика марказида қон топшириб кўришингиз имконияти мавжуд.
Кўпчилик аёллар ҳомиладорликни аниқлаш учун бачадонни ултратовуш текширувидан ўтказишади. Лекин аксари врачлар ҳомиладорликнинг эрта даврида бу текширувдан ўтмасликни тавсия этадилар. Чунки унинг бола организмига зарарли таъсири бор-йўқлиги охиригача ўрганилмаган. Агар ҳомиладорлик муаммосиз, яхши кечаётган бўлса, биринчи УТТ (УЗИ)ни 12-14-ҳафтада ўтказиш мақсадга мувофиқ. Бунда врач ҳомиланинг қаерга ёпишиб бирикканлигини, унинг ўлчамини, ҳомиладорлик муддатини ва бошқа керакли маълумотларни аниқлайди.
Ҳомиладорлик аниқланганидан сўнг аёл яшаш жойидаги аёллар консултациясига хусусий ҳомиладорларга ихтисослаштирилган медицина марказига рўйхатга туради. Рўйхатга олиш вақтида шифокор топширилиши лозим бўлган бир қанча таҳлилларни ёзиб беради. Одатда ОИЦ, захм, гепатит, қон гуруҳини аниқлашга, умумий ва биохимик қон таҳлили учун қон топширилади, сийдик таҳлили ва қиндан суртма олинади. Агар аёлнинг қон резус фактори салбий бўлиб, эриники ижобий бўлса, у ҳолда ҳар икки ҳафтада антителага қон таҳлили топшириш зарур бўлади. Булардан ташқари, ҳомиладор аёл қуйидаги мутахассислар кўригидан ўтиши лозим: терапевт, окулист, отоларинголог, стоматолог ва электрокардиограмма (ЭКГ).
Гинеколог ҳузурига ҳомиладорлар ҳар ойда бир маротаба борадилар. Ҳар кўрик олдидан сийдик таҳлили топширилади. Унга кўра гинеколог буйраклар ишини назорат қилиб боради. 14-18 ҳафталик муддатда гинеколог сизга алфафетопротеин миқдорини аниқлаш учун қон топширишингизни айтади. Бу таҳлил Даун синдромини, орқа мия шаклланишидаги камчиликларни ва бошқа нуқсонлар бўлса, уларни аниқлаш учун ўтказилади. Лекин бу мажбурий таҳлил эмас. 35 ёшдан ошган ҳомиладорларга, оиласида шунга ўхшаш касаллик- лар бўлган аёлларга уни топшириш зарурдир.
Ҳомиладорликнинг 24 -26-ҳафтасида иккинчи бор режали УТТ (УЗИ)дан ўтилади. Унда шифокор кичкинтой танасининг тузилишини кўриб чиқади, ички аъзоларда туғма нуқсонлар бор-йўқлигини текширади, бола жинсини, ҳомилани ўраб турадиган сувнинг миқдори ва сифатини аниқлайди. Шу муддатда яна қондаги гемоглобин миқдорини текшириш учун, шу билан бирга анемия бор-йўқлигини билиш мақсадида қон топширилади.
30-ҳафтадан сўнг ҳомиладор гинеколог ҳузурига ҳар икки ҳафтада боради. Шу вақтда унга алмашув варақаси берилади. Бу варақага барча таҳлиллар ва текширувлар натижаси ёзилади. 32-ҳафтадан сўнг ҳомиладор аёл ишлайдиган бўлса, декрет таътили берилади. 33-34 ҳафталик муддатда допплерография текшируви ўтказилади.
У бачадон қон томирларидаги қон оқиш тезлигини, йўлдош ва асосий томирларни текширади. Бу худди УТТ каби ўтказилади, лекин ундан фарқли томони шундаки, мазкур текширув орқали боланинг кислород ва керакли моддаларни етарлича оляптими ёки йўқми аниқланади.
Ҳомиладорликнинг 35-36 ҳафталик муддатида такроран ОИЦ, захм, биохимик таҳлил учун қон топширилади, қиндан суртма олинади. Охирги УТТ ўтказилади. Унинг ёрдамида шифокор ҳомиланинг ҳолатини, бўйи ва оғирлигини, бачадонда жойлашишини, ҳомилани ўраб турган сувнинг миқдори ва сифатини аниқлайди. Агар ҳаммаси меъёрида бўлса, ҳомиладор аёл хотиржам туғуруқ кунини кутиши мумкин.
Агар таҳлил ва текширув натижаларига кўра бола ёки ҳомиладорнинг аҳволида бирор нохушлик аниқланса, унда аёл алоҳида махсус назоратга олинади. Қўшимча дорилар бериб, йўлдош орқали қон айланишини яхшилайдилар, бир-икки ҳафта ўтгач, қайта УТТ (УЗИ) белгиланади.