Боладаги ўзгаришлар:
Ҳомиланинг узунлиги 24 см, оғирлиги 280-300 гр. Сут тишларидан чуқурроқда жойлашган доимий тишларнинг муртаги шаклланиб бўлди, Янги нефронлар (буйрак ташкил топган қисм) бачадондаги ривожланиш даврининг охиригача давом этади. Ҳомила ажратган пешоб атрофидаги сувга ажралгач, у учун заҳарли, чиқиб кетиши лозим бўлган моддалар йўлдош орқали она қонига ўтади. Шундай қилиб, йўлдош ҳомила учун нафақат нафас олиш, балки кераксиз моддаларни ажратиб чиқариш вазифасини ҳам бажаради.
Онадаги ўзгаришлар:
Ҳомиладорликнинг бешинчи ойида аёл қуйидаги жисмоний ва руҳий ўзгаришларни бошидан кечириши мумкин:
ҳомила ҳаракатларининг кўпайиши
оқ ажралмаларнинг кўпайиши;
қорин остида оғриқларнинг пайдо бўлиши;
ич қотиши; жиғилдон қайнаши, ичакларнинг яхши ишламаслиги, қорин дам бўлиши;
бош оғриши, ҳушдан кетиш, бош айланиши;
бурун оқиши, бурундан қон кетиши, бурун битиши; қулоқшиллиқ пардасининг яллигланиши;
милкларнинг қонаши;
иштаҳанинг кучайиши;
оёқларда томир тортишиши мумкин;
оёқ кафт ва суякларининг шиши, баъзан эса юз ва қўлларҳамшишишимумкин;
болдир қон томирларининг кенгайиши;
юракуришининг тезлашиши;
белда оғриқлар пайдо бўлиши;
қорин териси ва юзда доғлар ҳосил бўлиши; ҳомиладорликни тўлалигича ҳис этиш;
жиззакилик ва паришонхотирлик бўлиши мумкин.
Ҳомиладорликнинг бу даврида организмингизга солиб, уни чарчатиб қўйманг. Бу ўзингиз ва бўлғуси фарзандингиз учун хавфли. Ишларингиз орасида дам олишга ҳам вақт ажратинг. Ҳозирданоқ кучингизни тўғри тақсимлашга ўрганинг, Келажақда она бўлганингизда бола парвариши ва уй ишларини режали олиб боришингизда керак бўлади.