Жараён давом этмоқда. Минглаб тухум ҳужайралар орасидан «пешқадамлари» ажралиб чиқади.
Кўпинча бу битта – ягона тухум ҳужайра бўлиб, у пуфакча ичида алоҳида суюқликка тўла бўлади. Баъзида иккита ёки, ҳаттоки, учта тухум ҳужайра ҳам етилиши мумкин. У ҳолда сиз эгизакларни дунёга келтирасиз.
Ҳафта охирига бориб, пуфакча катталашади. Бу ҳаммаси овуляцияга тайёргарлик жараёни (пуфакча ёрилиб, тухум ҳужайра ташқарига чиқади). Шундан сўнг одатда тухум ҳужайра бачадон найчасига ўтиб, сперматозоид билан учрашиши мумкин. Аввалги кўпикча ўрнида эса махсус сариқ танача пайдо бўлади. Бу атамани эслаб қолинг. Сариқ танача ҳомиладор аёлни гормонал қўллаб-қувватлаш учун зарур.
Шунинг учун унинг аҳамияти беқиёс. Айнан у ҳомиладорлик вақтидаги кўп аёлларда учрайдиган эрта токсикозларга сабаб бўлади. Ҳайз кўрган биринчи кунингиздан бошлаб ҳисоблаганда иккинчи ҳафтанинг охири – учинчи ҳафтанинг боши ҳомиладор бўлишингиз учун энг қулай фурсатдир.
Ҳафта давомида турмуш ўртог‘ингиз «ота бўлишга тайёргарлик кўриши» лозим. У ўз танасини ташқи зарарли таъсирлар – алкогол, тамаки, зарарли нурланиш, заҳарли газ ва шу кабилардан ҳимоя қилиши керак. Чунки айнан шу вақтда унинг организмида ўзаро мусобақада г‘олиб чиқиб, тухум ҳужайра билан учрашадиган сперматозоид пайдо бўлади ва етилади. Айтгандай, «пойгачилар» сонини ошириш мақсадида икки-уч кун жинсий алоқа қилмаслик яхши натижа беради.