Боладаги ўзгаришлар
Ҳомиланинг узунлиги 1,5-2,5 мм бўлиб, шакли силиндрга ўхшашдир. У ўзига керакли озуқани онасининг қонидан олади. Ҳужайралардан тез орада тўқима ва аъзолар ҳосил бўлади. Секин-аста умуртқа суягига айланадиган ёй шакли пайдо бўлади. Биринчи қон томирлари, юрак шаклланади.
Онадаги ўзгаришлар
Ўзингизда янги ўзгаришларни сезишингиз мумкин. Бош оғриғи, кўп ухлаш, ҳожатга тез-тез бориш, иштаҳанинг йўқолиши, кўнгил айниши ва, ҳаттоки, қайт қилиш, таъмга бўлган майлнинг ўзгариши (шўр нарсаларни ёқтириш) ва ҳидларга бўлган муносабатнинг ўзгариши (аввал ёқтирганларингиз энди ғашингизга тегиши) кузатилади. Булар болангиз талабига мувофиқ организмингиздаги гормонал ўзгаришлар аломатидир. Нормал равишда кечаётган ҳомиладорликда бу аломатлар ҳомиладорликдаги эрта токсикоздир, 12-ҳафтадан сўнг ўтиб кетади.
Шунга қарамай, кўпчилик ҳомиладорлар юқорида айтиб ўтилган белгиларнинг бирортасига ҳам эга бўлмаслиги мумкин. Улар биринчи ҳафтани хотиржам ҳолатда, баъзи бўлғуси оналарнинг «ҳамроҳи» бўлган кўнгил айниши ва қусишларсиз ўтказадилар. Шундай қилиб, агар сиз ушбу «кичкина хурсандчиликлардан» маҳрум бўлсангиз, сизга фақатгина ҳавас қилиш мумкин. Гоҳида ҳомиладорликнинг аввалги босқичларида суст қонли ажралмаларни кўриш мумкин. Уларнинг сабаби турлича бўлади ва доим ҳам ваҳимага тушишга асос бўлмайди.
Ёлғон ваҳима
Ҳомиладорлик вақтида қон кетиши бўлғуси оналарда ваҳима уйғотади. Уларнинг сабаби ва бу ҳолда ўзини қандай тутиш лозимлиги ҳар бир ҳолат учун алоҳидадир. Тахминан ҳар бешинчи аёлда ҳомиладорлик даврида қон кетади. Бахтимизга кўпчилик ҳолатларда у бола ва ҳомила учун хавф туғдирмайди. Бундан ташқари, врачлар қон кетиши сабабларини ҳомиланинг қайси ойдалигига қараб белгилашади.
Биринчи уч ойлик
Кузатув натижаларига кўра, қон кетиш ҳолати кўпинча биринчи уч ойликда содир бўлади. Бу ҳомиладорликнинг аввалги 14 ҳафтасидир. Биринчи сабаб – бачадон оғзининг шикастланиши. Бу даврда у кучли равишда қон билан таъминлайди ва ўта сезгир бўлади. Спорт билан шуғулланганда ёки жинсий алоқа натижасида қонга тўла томирлар ёрилиши ё шикастланиши мумкин. Бу вазиятда қон кетиши жуда кучсиз, номигагина бўлиб, 3-6 соатдан сўнг ўтиб кетади. Бунда дарҳол шуғулланаётган ишингизни тўхтатиб, ётиш керак ва қалтис ҳолатлардан узоқроқ бўлган маъқул.
Иккинчи сабаб – ҳайз. Тахминан фарзанд кутаётган ҳар эллигинчи аёлда ҳомиладорликнинг аввал- ги даврида ҳайз келадиган одатий кунида оз миқдорда қонли ажралмалар келади. Бунинг сабаби нимада? Ҳали врачлар бу саволга жавоб топишгани йўқ. Лекин бундай қон кетиши умуман зарарсиз.
Учинчи сабаб – ҳомиладорлик гормонининг етишмаслиги. Агар тухумдонлар прогестерон гормонни етарлича ишлаб чиқармаса, бачадон шиллиқ қаватидан одатий ҳайз давридагидек қон кетади. Бу ҳолат кўпинча ҳайз даври номунтазам бўлган бўлғуси оналар ё бепуштликдан даволангаёлларда кузатилади. Агар таҳлил натижаси гормон етишмаслигини аниқласа, у таблетка ёки инъексия орқали юборилади.
Тўртинчи сабаб – ҳомила тушиши. У қорин остида бўладиган ҳайз олди оғриқларини эслатувчи кучли оғриқ билан кечади. Биринчи аломатларидаёқ тезда шифокорга учрашинг. Эҳтимол, ҳали ҳомилани сақлаб қолиш мумкиндир.
Ниҳоят, биринчи уч ойликда қон кетишига бешинчи сабаб – бачадон найчасидаги (бачадондан ташқари) ҳомила. Ҳомиладорларнинг 1000 тасидан биттасида уруғланган тухум бачадонга тушмай, бачадон найчасида туриб қолади. Бунга сабаб тухум йўлидаги чандиқлардир. Улар шамоллаган тухумдонларда кўп учрайди.
Шунингдек, ҳомила бўлишининг олдини олиш учун қўйиладиган ҳимоя воситалари (спирал) ҳам бу хавфни оширади. Аломатлари – қорин остида тўлғоққа ўхшаш жуда кучли оғриқ ва қонли ажрал- малар пайдо бўлади. Агар тезда шифокор ҳузурига бормасангиз, кўп қон кетиб қолиши мумкин. Касаллик тасдиқланганда эса операция зарур.
Иккинчи уч ойлик
Одатда бу даврда қон кетиши жуда кам учрайди. Кўпинча унинг сабаби ноқулай йиқилиш ёки қорин атрофига зарба тегиши бўлади. Ҳар қандай ҳолатда, ҳаттоки, қон кетмаса ҳам, шифокорга учрашинг. Эҳтимол, у сизга бачадон девори ва ҳомила орасида қон қуйилмаганига ишонч ҳосил қилиш учун ултратовуш текширувидан ўтишингизни тавсия этади.
Учинчи уч ойлик
Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасидан сўнг қон кетиши кўп тарқалган ҳодисадир ва, афсуски, у бола ва она учун хавфли. Ажралмалар аломатини кўришингиз билан дарҳол тез ёрдам чақиринг, улар келгунича эса, энг яхшиси, қимирламай ётинг.
Бу даврда қон кетишининг кенг тарқалган сабаблари қуйидагилардир: Биринчи сабаб – йўлдошнинг нотўғри жойлашиши. «Машқ қилаётган» тўлғоқ йўлдошдаги қон томирларининг ёрилишига олиб келади ва натижада оғриқсиз қон кета бошлайди.
Туғуруқхонада врачлар дори-дармон ёрдамида бачадонни «тинчлантиришга» ҳаракат қиладилар. Агар бунинг иложиси бўлмаса ёки қон кўп кеца, операция қилинади.
Иккинчи сабаб – йўлдошнинг эрта кўчиши. Бу жуда кам учрайди. Қорин остидаги кучли оғриқ, таранг ва қаттиқ бачадон, қон кетиши тезда туғуруқ- хонага бориш лозимлигини билдиради.
Бўлғуси оналарга ҳомиладорликнинг қайси ойида бўлишларидан қатъий назар, кутилмаганда қон кетганда нима қилишларини эслатиб ўтамиз: