Siz lidermisiz?

Ушбу тест орқали ўзингизга хос бўлган етакчилик қобилиятларингизни аниқланг.

1. Ҳатто болалигимда ҳам, бошқаларга бўйсуниш зарурати мен учун муаммо эди.

2. Илм-фан ва маданият тараққиётини – бошқалар устидан ҳукмронлик қилиш эҳтиёжлари ривожланган инсонларсиз тасаввур қилиб бўлмайди, деб ўйлайман.

3. Менимча, ҳақиқий эркак аёлларни ўз иродасига бўйсундиришни билади.

4. Ростини айтсам, яқинларим ғамхўрлиги менга ёқмайди.

5. Мен аёлнинг асл моҳияти – итоаткорлик деган гапларга қўшиламан.

6. Яқинларимнинг фаровонлиги учун доимий ҳавотир туфайли кўп ишларни ўз бўйнимга олишга мажбур бўлишим ҳақида ҳамма ҳам, эҳтимол,фаҳмламайди.

7. Менимча, муаммоларнинг аксарияти "темир қўл" билан бошқарувчи лидерлар етишмаслигидан келиб чиқади.

8. Тезкор ечимни талаб этувчи қийин вазиятларда, мен тўғри йўл тутишим учун одатда кўп вақт талаб этилмайди.

9. Биламан, мен бошқаларга раҳбарлик қила оламан ва буни яхши кўраман .

10. Бировнинг олдида қандай қилиб охиригача очилишни билмайман ва хоҳламайман.

11. Мен "сокин ҳаёт" орзуларидан завқланаман.

12. Менимча, ходим бошлиқнинг ҳар қандай буйруғини бажара олиши керак.

13. Эҳтимол, бу ғалати, лекин яқин инсонларим билан муносабатларда бирон бир нарсани илтимос қилишга тўғри келганда ички қаршиликка дуч келаман.

14. Кўпинча, мендан тушунтиришни талаб этадиган вазиятлар юзага келади, гарчи, менинг фикримча, ҳамма нарса аниқ ва равшан.

15. Менимча, менинг характерим оила таянчи бўлган отамнинг (онамнинг) характерига ўхшайди.