Қонда глюкоза миқдорининг ўзгаришига таомдаги углеводларнинг таъсирини нисбий кўрсаткичи. Бу тушунча 1981 йилда, Канаданинг Торонто университети профессори, доктор А.Дженкинс томонидан киритилган. Глюкоза қабул қилгандан 2 соат ўтиб қондаги қанд миқдорини ўзгаришига қараб белгиланади. (Глюкозанинг ГИ=100) Бошқа углеводларнинг шунча миқдори қанча ГИ га эгалигига қараб гуруҳларга бўлинган. Мисол: 100 г гречкада 72 г углевод бор. Гречкани ГИ си 45 га тенг. Гречкада: 72х0.45=32,4 г глюкоза бор. ГИ си паст махсулотлар ГИ си юқориларига нисбатан секин сўрилади ва қондаги қанд миқдорини секин оширади.
Қандли диабет, юрак қон-томир каби сурункали касалликларга чалинганлар паст ГИ га эга махсулотлар истеъмол қилиш керак. Гликемик индекс (ГИ) илмини билиш бизга қандай фойдалар беради?
Тухумдонлар поликистоз синдромида тавсия қилинган.
Кўз саломатлигини сақлашда ва бошқа кўплаб фойдалари бор.
Махсулотни ГИ қанча баланд бўлса, қонда глюкоза миқдори шунча баланд бўлади. Сарфланмаган глюкоза эса ёғга айланиб, аъзоларда тўпланади.
Суратда гликемик индекси (ГИ) юқори бўлган махсулотлар рўйхати келтирилган. Ушбу махсулотларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш:
Тана вазнининг ортишига;
Қон босимини кўтарилишига;
Атеросклероз ривожланишига;
Меъда ости бези етишмовчилигига ва бошқа кўплаб касалликларга сабаб бўлади. Қандли диабет касаллигида юқоридаги махсулотларни истеъмол қилиш хавфли ҳисобланади.
Суратда ўртача гликемик индексга (ГИ) эга махсулотлар рўйхати келтирилган. Бу махсулотлар узоқ ва секин хазм бўлганлиги учун, қондаги қанд (глюкоза) миқдори тез кўтарилмайди. Ортиқча ёғ тўпланмайди. Қандли диабет касаллигида юқоридаги махсулотларни меъёрида истеъмол қилиш мумкин!
Суратда гликемик индекси (ГИ) паст махсулотлар рўйхати келтирилган. Бу махсулотлардан ташқари, таркибида углеводлари кам ёки йўқ махсулотлар хам ГИ паст махсулотлар қаторига киради. Буларга гўшт ва гўшт махсулотлари, балиқ, тухум, ёғлар ва бошқалар.