“Yellow Pages” ахборот-маълумотнома хизмати

Ўзбекистон бозоридаги 25 йиллик фаолиятига эга бўлган “Yellow Pages” компанияси товарлар ва хизматлар тўғрисида ишончли маълумотларни тезда топишга ёрдам берадиган универсал маълумот манбаи ҳисобланади. “Yellow Pages” МЧЖ ўз фаолиятини Ўзбекистонда 1995 йилда бошлаган. “Yellow Pages” компанияси маълумотнома лойиҳалари деярли бутун дунёда ўз фаолиятини олиб бормоқда.
“Yellow Pages”” компанияси маълумотнома хизматидан “1059” сўров қисқа телефон рақами орқали ёки www.yellowpages.uz домени орқали фойдаланиш мумкин.
https://www.yellowpages.uz/ веб-сайти энг тўлиқ ва ишлатиш учун қулай бўлган қидирув тизимларидан бири бўлиб, бу бутун Ўзбекистон бўйлаб товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар, давлат идоралари ва тижорат тузилмалари тўғрисида маълумот олиш имконини беради.