Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Аризачи Давлат хизматларига келиб ёки ЯИДХП орқали сўровнома тўлдириб ФҲДЁ органига юборилади.
ФҲДЁ органи сўровномани ва унга иловаларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини ўрганади сўнг гувоҳномани расмийлаштиради ҳамда тегишли ДХМга юборилади.
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:
туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома;
ота-оналарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар;
никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (маълумотнома).
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида ҳамда расмий ҳужжатларга апостил қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 134-сон қарори ҳисобланади.
Хизмат нархи: базавий ҳисоблаш миқдорининг 4,5% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 5% ундирилади).
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/298 орқали фойдаланишингиз мумкин.