Тест. “Сиз яхши отамисиз?”

Келинг, ушбу тест саволларига жавоб бериш орқали ўзимизни синаб кўрайлик.

1. Фарзандингизнинг саволига шу каби жавоб бериб қутуласизми: "Сенга буни катта бўлганингда тушунтираман".

2. Сизнингча, болага маълум бир оқилона миқдордан эмас, балки унинг "эҳтиёжлари"дан келиб чиққан ҳолда "чўнтак харажатлари"га пул бериш керакми?

3. Фарзандингизга нима учун унга бирор нарса қилишни тақиқлаганингизни тушунтиришга ҳаракат қиласизми?

4. Кичик болага уй ишларини бажаришга ёрдам беришга рухсат берасизми, гарчи бу ёрдам оз бўлса ёки ҳеч қандай фойда бермаса ҳам?

5. Сизнингча, бола беозор ёлғон ишлатиши мумкинми?

6. Фарзандингизнинг кузатувчанлик қобилиятини ривожлантириш учун барча имкониятлардан фойдаланасизми?

7. Ўз фарзандингизга нисбатан истеҳзоли (кесатувли) сўзларга йўл қўясизми?

8. Тарбия тариқасида фарзандга қўл кўтариш ҳеч қачон болага зарар етказмайди деган фикрдасизми?

9. Сизнингча, болани "катта ҳаёт"га эрта чорлаш зарарлими?

10. Сиз тарбия бериш ҳақидаги китобларни мутолаа қиласизми?

11. Сизнингча, болалар ўз сирларига эга бўлишлари мумкинми?

12. Фарзандингиз идишда овқат қолдирса, уни танқид қиласизми?

13. Фарзандингизга ўзига ишонч ва мустақилликни ривожлантириш имкониятини берасизми?

14. Фарзандингизнинг муваффақиятидан қувонасизми, ҳатто унинг камчиликларини аниқ кўрсангиз ҳам?

15. Фарзандингиз билан мамнуният билан вақт ўтказиб, у билан ўтказилган вақтдан завқланасизми ёки фақат мажбурият бажарилганидан қониқиш ҳиссини сезасизми?

16. Болани тарбиялашда сиқиқлик ва ғайритабиий ҳаракатларни вужудга келтирувчи қаттиққўллик ва талабчанликка қаршимисиз?

17. Фарзандингиз ғазабланса, сиз мутлақо хотиржам бўла оласизми?

18. Сиз бирон бир иш дарҳол амалга оширилиши учун фарзандингизга қатъиятлилик билан буйруқ бера оласизми?

19. Фарзандингизнинг дўстлари (дугоналари) билан осонгина дўстона муносабатлар ўрнатасизми?

20. Сиз фарзандингиз ёшида бўлганингизда, бундай қилмаганлигингиз ёки бирон нарсага қизиқмаганлигингиз, унга таъна қилиш учун етарли сабаб деб биласизми?

21. Сиз, "Мен унга ҳаётда нима кераклигини яхшироқ биламан" сўзлари билан баҳсни тўхтатиб, аллақачон улғайган фарзандингиз ўрнига ҳаётий масалаларни ҳал қиласизми (иш, касб танлаш)?

22. Сизнингча, фарзандингиз сиздан сир тутишга ҳаққи йўқ ва, масалан, унга келган хат (смс)ни очсангиз, у хафа бўлишга ҳақли эмасми?

23. Бахс давомида фарзандингиз фикрингизни ўзгартира оладими? Сиз ўзингизнинг дастлабки қарорингизни жуда қаттиқ ёки нотўғри эканлигини тушуниб, қарорингизни юмшатасизми?

24. Агар сиз болани ноҳақ жазолаган бўлсангиз, уни гумон қилган бўлсангиз ёки уни бирон бир завқдан маҳрум қилсангиз, ундан кечирим сўрайсизми?

25. Сиз болага берган ваъдаларингизни, айниқса, унга қийин ёки ўта қийин ишни уддаласа мукофотлашингиз ҳақидаги ваъдаларни унутасизми?

26. Фарзандингиз сиздан маслаҳат ёки ўзи учун муҳим бўлган нарсада ёрдам сўраса, сиз шошилинч ишлардан ёки қизиқарли теледастурлардан воз кеча оласизми?