Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Аризачи Давлат хизматларига келиб ёки ЯИДХП орқали сўровнома тўлдириб ва бож суммаси тўлангандан сўнг ариза юборилади.
2. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими сўровномани ва унга бириктириллган иловаларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини текширади, тадбиркорлик субъектини қайта рўйҳатдан ўтқизади сўнг маълумотларни тегишли ДХМга ёки ЯИДХП орқали юборилади.
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:
тадбиркорлик субъекти ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;
давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;
топшириш далолатномаси — қўшиб юборилганда ва қайта тузилганда;
тақсимлаш баланси — ажратиб чиқаришда;
тадбиркорлик субъекти ваколатли органининг таъсис ҳужжатларида эълон қилинган устав фонди миқдори шакллантирилганлиги тўғрисидаги ҳужжат — устав фонди миқдори оширилганда;
тадбиркорлик субъекти — юридик шахс иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан тўла миқдордаги ҳиссалар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисида банкнинг маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига мол-мулк олиб кирганлигини тасдиқловчи божхона ҳужжати, мол-мулкнинг олди-берди далолатномаси, киритилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва бошқалар) — устав фонди миқдори оширилганда;
улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома, хат, ҳуқуқий ворислик, мерос, суд қарори ва шу кабилар) — улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтганда. Бунда улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни қайта рўйхатдан ўтказишда, муассисларнинг сўровномада кўрсатилган электрон почта манзилига Тизим томонидан юборилган хабарнома ва уларнинг муассислигини Ягона идентификациялаш тизими орқали идентификациялашни тасдиқлаш йўли билан ҳар бир муассиснинг розилиги мавжуд бўлиши керак.
Хизматни кўрсатиш муддати:
Т/р
Тадбиркорлик фаолияти шаклларининг номи
Давлат рўйхатидан ўтказишнинг белгиланган муддатлари
И. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш
1.Якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан деҳқон хўжалиги, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти субъектлари реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда
2.Тадбиркорлик фаолиятининг бошқа шакллари реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда
ИИ. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан қайта ўтказиш
3.Деҳқон хўжалиги, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бошлиғи ўзгарганда реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда
4.Таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда 16 иш соатидан ошмаган вақтда
5.Рўйхатдан ўтказиш маълумотларига (таъсис ҳужжатларига) киритилаётган бошқа ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритилганда реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октабрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 66-сон қарори ҳисобланади.
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/58 орқали фойдаланишингиз мумкин.