Оталик белгиланганлиги ҳақидаги маълумотномани олиш

Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1. Аризачи Давлат хизматларига келиб ёки ЯИДХП орқали со‘ровнома то‘лдириб ва то‘лов амалага оширгандан со‘нг, со‘ровнома ФҲДЁ органига юборилади.

2. ФҲДЁ органи со‘ровномани қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини о‘рганади со‘нг гувоҳномани расмийлаштиради ҳамда тегишли ДХМга ёки ЯИДХП орқали юборилади.

Хизматни ко‘рсатувчи ташкилот:

О‘збекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги.

Хизматдан фойдаланиш учун керак бо‘ладиган хизматлар:

паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси;

ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда — ишончнома нусхаси.

Хизматни ко‘рсатиш муддати: 3 иш кунида.

Хизмат нархи: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4,5% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 5% ундирилади).

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси О‘збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида ҳамда расмий ҳужжатларга апостил қо‘йиш бо‘йича давлат хизматлари ко‘рсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш то‘г‘рисида”ги 134-сон қарори ҳисобланади.

Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/304 орқали фойдаланишингиз мумкин.