Болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун ариза бериш

Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1. Аризачи ДХМга ўзи келган ҳолда мурожаат этиш ёки давлат хизматини электрон тарзда олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан отиилади.

2. Сўровномани тўлдириб ваколатли органга юборилади.

3

. Ваколатли орган йўлланма ва хабарнома расмийлаштирилган куни уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ва муассасага, шунингдек, давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки аризачига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.

4. ДХМ йўлланма ёки хабарнома келиб тушгандан кейин уни ўзи келган ҳолда мурожаат этилганда ўз муҳрини қўйган ҳолда аризачига беради.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 244-сон қарори ҳисобланади.

Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти:

https://my.gov.uz/uz/service/285 орқали фойдаланишингиз мумкин.