Кичкинтойга ким қарайди
Шубҳасиз, бола туғилишиданоқ у билан мулоқот давом этади. Сиз сабаб дунёга келган ушоқдеккина мавжудот билан ажралгингиз келмайди. Гўдагинггиз туғилгач, ким билан бўлиши сизнинг соғлиғингиз, болангизнинг саломатлиги ва сизнинг унга нисбатан бўлган ҳиссиётларингизга боғлиқ. Баъзи оналар боласи туғилиши билан оналик меҳрини соча бошлайдилар. Улар гўдакни тезроқ қўлларига олишни ҳоҳлайдилар, уни туғилган заҳоти эркалаб суядилар. Баъзилари туғруқ жараёни яхшилик билан тугаганидан, бола соғ-саломатлигидан енгил нафас олиб, ўзларига келиб олишни истайдилар. Агар шундай бўлса, ўзингизни қийнаманг. Гўдагингиз билан мулоқотга киришишга улгурасиз. Бу вақтда кичкинтой билан отаси ёки бувижониси бирга бўлса ҳам бўлади. Бола туғилганидан сўнг 1-2 соат мобайнида кўзи очиқ бўлиб, атрофидаги янги оламни ўрганади. Шунда кўзи меҳрибон яқинларини кўрса, қулоғИ таниш овозларни эшица, хотиржам бўлади.
Кичкинтойнинг меҳри
Ҳар бир бола табиатан меҳр билан уни парваришлаётган одамга боғланиб қолади. Чақалоқнинг сизга қараб турган тиниқ кўзлари, нозик териси, такрорланмас гўдак иси ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмайди. Йиғлаётган боланинг овози онасининг оналик ҳисларини қўзғатади. Бунга жисмоний ва руҳий ўзгариш сабаб бўлади. Бола йиғлаганида онасининг кўкрагига қон қуйилиб келиб, гўдагини қўлига олиб эркалай бошлайди. Бу бола юборган биологик сигнал онага ўз таъсирини кўрсатишининг ёрқин мисолидир.
Чақалоқнинг кўриниши
Янги туғилган чақалоқлар одатда қуйидаги кўрсаткичларга эга бўлади: оғирлиги 2,5 кг.дан 4,1 кг.гача (ўртача 3,4 кг); бўйининг узунлиги 46 см.дан 55 см.гача (ўртача 51 см); бош айланаси 32,5 см.дан 37,5 см.гача (ўртача 35 см). Нафас олиши ва юрак уриши катталарникига қараганда икки баробар тез бўлади.
Биринчи кўрик
Бола туғилгач, 24 соат ичида биринчи кўрикдан ўтади. Унда иштирок эцангиз, болангиз ҳақида анчагина маълумотга эга бўласиз. Келинг, кичкинтойингизни бошдан-оёқ кўрикдан ўткизамиз. ҳифокор аввал чақалоқнинг вақтида туғилганми -йўқми, қандай ётиши, ҳаракатчанлиги, терисининг рангги, нафас олишини кўздан кечиради. Сўнгра бошини текшира бошлайди. Бошидаги қавариқ ва шишларни, лиқилдоғининг ҳолатини кўради. Бош айланасини ўлчаб, тана узунлиги ва оғирлигига солиштиради. Бурун кўрсаткичлари ҳавони етарлича ўтказишига ишонч ҳосил қилгач, оғиз бўшлиғини текшира бошлайди. Боланинг тили, танглайини кўздан кечиради. Қорнини пайпаслаб нозик мушаклар орасидан ҳаёт учун зарурий аъзолари-жигар, қораталоқ, буйракнинг ҳажми, жойлашишининг тўғрилигини текширади. Шу билан кичкинтойнинг биринчи шифокор кўригидан ўтиши тугайди. Туғруқхонадан чиқишингиздан олдин шифокор сиз билан суҳбатлашади. Ундан сўрамоқчи бўлганларинггизни қоғозга ёзиб олинг.
Гўдак туғилиши билан оилавий ҳаётнинг ўзгариши
Янги одамча билан бирга яшаш вақти келди. Чақалоқ уйга келганининг биринчи ҳафтаси барча оила аъзоларининг янги шароитда ўзаро бир-бирларини қайта тушуниш даври бошланади. Яхши оилавий муҳит яратишга ҳаракат қилинг. Уйга келган заҳотингиз йўқлигинггизда йиғилиб қолган ишларни бир кунда қилиб битиришга уринманг. Ёдингиздан чиқмасин, сиз ҳали кўп ҳаракат қиладиган қувватга эга эмассиз. Оилада чақалоқ пайдо бўлиши нафақат оналарнинг, балки оталарнинг ҳам, бошқа оила аъзоларининг, хусусан, катта болаларнинг ҳаёти ўзгаришига сабабчи бўлади.
Оталарга маслаҳат
Оталарга ҳаёт тарзининг ўзгариши икки баробар маъсулият олиб келади. Улар энди гўдакнинг онасига ҳам эътиборлироқ бўлишлари лозим. Кўпчилик оталар гўдакка қарашни, янгги туққан аёлига ёрдамлашишни ёқтиришмайди. Айнан биринчи ҳафталардан она-бола бир-бирига мослашиб олгунича, уй шароитига кўниккунича отанинг меҳрибончилиги гўдакка ҳам, онасига ҳам зарур бўлади.
Оналарга маслаҳат
Оталарни қандай қилиб бола парваришига жалб қилиш мумкин? Эрингиз сизга нимада ёрдам бериши мумкинлигини ўйлаб кўринг. Ўша ишни бажаришни таклиф қилиб кўринг. Чунки, ўргатиб, ақллилик қилсангиз унга ёқмаслиги мумкин. Фарзандингизни бирга чўмилтиринг, бирга таглигини алмаштиринг. Болангизни отаси билан озгина вақтга бирга қолдиринг. Унгача бошқа ишларингизни қилиб оласиз. Сабрли бўлинг. Ҳамма оталарда ҳам бола билан мулоқотга киришиш осон бўлмайди.
Ака ва опалар чақалоқ билан танишишади
Уч ёшдан катта болалар оилага чақалоқ келганида хурсанд бўладилар. У билан бирга ўйнашни ўйлайдилар. Уч ёшгача бўлган болалар эса укали, сингилли бўлганидан норозо бўлади. Фарзандларинггизни кичкинтойингиз туғилмасидан олдин у билан дўст бўлишга ўргатинг. Туғруқхонага кетганинггизда улар билан бувижониси бирга бўлишини, уларга ширин овқатлар пишириб, янги ўйинчоқлар олиб келишини айтинг. Катта фарзандинггиз уйга чақалоқ келиши билан ўзини четлатилгандай ҳис қилиши мумкин. Яна устига-устак барча совғалар чақалоқ укасига ёки синглисига аталган. Болалар буларнинг барчасига эътибор қилишади. Шунинг учун ўзингиз унга бир-иккита совға олиб қўйинг.
Туғруқдан кейингги депрессияни енгиш
Сиз тўққиз ой ажойиб янгиликка тайёрланасиз. Маррага етиб, мукофотга эга бўласиз. Сиз ўзинггизни тенгги йўқ маликадай ҳис қиласиз. Ҳиссиётларингизнинг энг чўққисида, одатда туғруқдан сўнг уч кун ўтгач, ўзинггизни руҳан эзилган, кўнгли вайрондек ҳис қиласиз. Бунга гормонал ўзгаришлар сабаб. Ёнинггиздаги гўдак билан ётиб йиғидан ёстиғинггиз ҳўл бўлишининг сабаби шу. Фарзандли бўлган аёлнинг ҳаётида бошқа вақтга нисбатан биринчи ойларида катта ўзгаришлар содир бўлади. Маълумотларга қараганда, туққан аёлларнинг50-75 %ида депрессия қайсидир маънода бўлади. Агар эркаклар бола туғиб, эмизишганида бу ҳолат, шибҳасиз, 100 % ни ташкил қиларди. Туғруқдан кейингги депрессия сизнинг жисмоний, руҳий ва ақлий имкониятларинггиз янгги шароитга мослашишга кўп куч сарфлаётганини хабар беради. Агар ҳаммасига улгурмасангиз ҳафа бўлманг. Ахир бир вақтнинг ўзида яхши ошпаз, яхши уй Бекаси ва яхши она бўлиш осон эмас. Кичкинтойинггиз ҳадемай катта бўлиб қолади. Сизнинг қийинчиликларингиз узоққа бормайди.
“Eнди биз уч кишимиз”
Фарзандинггиз устида қандай режалар тузиб, уни қанчалар кутганингизга қарамай, бу талабчан кичкина одамчанинг ҳаётинггизни қанчалар ўзгартириб юборганига ҳайрон қоласиз. Агар оқибатини яхшилаб ўйлаб ҳаракат қилсангиз, оилавий ҳаётинггизни янгги босқичига ўтиш палласидаги муаммолар осонлашади. Ёш оталар одатда, турмуш ўртоқларининг уларга эътибор қилмаётгани, кўп вақтини болага сарфлаганидан шикоят қилади. Онанинг бола билан кўпроқ овора бўлиб қолиши, олдингидек эрига кўп вақт ажрата олмаслиги табиий ҳол. Она организмидаги туғруқдан кейинг ўзгаришлар ҳақида эсласангиз, бунинг сабабини тушунасиз. Азиз оталар, фарзандинггиз сизнинг ўрнингизни эгаллагани йўқ. фақатгина аёлинггиз аввал сиз учу сарфлаган қувватининг, вақтининг бир қисмини эндиликда кичкинтойинггизга сарфлаяпти. Аёлинггизга кўмаклашсангиз, унинг сиз учун ҳам вақти қолади.
Туғруқдан сўнг қоматни қандай чиройли сақлаб қолиш мумкин.
Туғруқдан сўнг бир неча ой давомида тананггиз ҳомилани кўтариб, туққанинггиз хабарини бериб туради. Ҳомиладорлик вақтида тўпланган ортиқча вазн-табиий ҳол. Тўққиз ой давомида тўплаган вазнинггизни соғлиғинггизга зарар етказмайдиган ҳолда яна шунча вақт мобайнида ташлайсиз. Туғруқдан сўнг тез вазн ташлашга ҳаракат қилманг. Туғруқдан сўнг бир ой давомида умуман оғир ҳаракат қилманг. Озиш учун машқлар бажарманг.
Гўдак учун тайёрланадиган нарсалар
Ота-она бўлишингизни билган кунинггиздан бошлабоқ сиз журнал ва рекламаларда бериладиган болалар кийими, ўйинчоқлар, беланчак ва аравачаларга ўзгача эътибор билан қарай бошладинггиз. Эндиликда фарзандингиз туғилишига яқин орзуларингизни амалга оширишингиз мумкин. Қиз бола кутаётган бўлсангиз, чиройли ўйинчоқлар, Пушти кийимлар ва чойшаблар сотиб оласиз. Ўғил кутаётган бўлсангиз ҳам, ҳамёнингизни катта очиб бозор қиласиз. Лекин, шошилманг. Гўдагингиз учун олишингиз зарур бўлган нарсалар унчалик кўп эмас.
Кичкинтойингизнинг сарполари
Ҳомиладорликнинг 34-ҳафтасидан сўнг боланггизга оладиган нарсаларингизни режалагангиз маъқул.