Ёввойи ўсимликларни ва уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш учун янги рухсатнома олиш

Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Ариза берувчи рухсатнома олиш учун ДХМга ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматини электрон тарзда олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
2. Ариза берувчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда сўровномани тўлдиради ва давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлайди. ДХМ ёки ЯИДХП тўлдирилган сўровномани экология қўмитасига юборади.
3. Экология қўмитаси электрон тарзда Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ўсимликлар ва уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома олишга тақдим этилган хужжатларни 15 иш кун мобайнида кўриб чиқади.
4. Экология қўмитаси томонидан ижобий ҳулоса берилганда, (Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2014 йилдаги 290-сонли қарорининг 1-илованинг 13-иловасига асосан) ўсимлик дунёси объэктларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиққанлик учун тўловлар бўйича ҳисоб тақдим этади.
5. Аризачи томонидан ҳисоб асосида тўлов амалга оширилгандан (тўлов тушгандан) сўнг Экология қўмитаси рухсатнома расмийлаштирилган куни уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ва ДХМга (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки аризачига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.
Хизмат кўрсатувчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:
• Онлайн ариза;
• Ёввойи ўсимликларни қонуний сотиб олишни тасдиқловчи ҳужжат (ёввойи ўсимликларни қонуний йиғиш/йиғиш учун лицензия рақами);
• Давлат экология қўмитаси органларида ботаника тўпламини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжат;
• Олди-сотти шартномаси;
• Юк хати ҳисоб фактураси;
• Тўплашга рухсатноманинг нусхаси.
Хизматни кўрсатиш муддати: 15 иш куни мобайнида.
Хизмат нархи: Жисмоний шахслар учун БҲМнинг 0,1 нисбатан коеффициент миқдорида, юридик шахслар учун БҲМнинг 0,2 коеффициент миқдорида.
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октабрдаги “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги 290-сон қарори ҳисобланади.
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/94 орқали фойдаланишингиз мумкин.