Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Ариза берувчи рухсатнома олиш учун ДХМга ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматини электрон тарзда олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
2. Ариза берувчи сўровномани тўлдиради ва давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлайди. ДХМ ёки ЯИДХП тўлдирилган сўровномани экология қўмитасига юборади.
3. Экология қўмитаси электрон тарзда ёввойи ҳайвонларни тутиш учун рухсатнома олишга тақдим этилган хужжатларни 15 иш кун мобайнида кўриб чиқади.
4. Экология қўмитаси томонидан ижобий ҳулоса берилганда, (Ўзбекистон Республикасининг 08.07.2020 йилдаги ЎРҚ-627-сонли қонунинг 1-иловасига асосан) ёввойи ҳайвонларни тутиш учун тўловлар бўйича ҳисоб тақдим этади.
5. Аризачи томонидан ҳисоб асосида тўлов амалга оширилгандан (тўлов тушгандан) сўнг Экология қўмитаси рухсатнома расмийлаштирилган куни уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ва ДХМга (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки аризачига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.
Хизмат кўрсатувчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: онлайн ариза.
Хизматни кўрсатиш муддати: 15 иш куни мобайнида.
Хизмат нархи: Жисмоний шахслар учун БҲМнинг 0,1 нисбатан коеффициент миқдорида, юридик шахслар учун БҲМнинг 0,2 коеффициент миқдорида. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг 08.07.2020 йилдаги ЎРҚ-627-сонли қонунинг 1-иловасига асосан ёввойи ҳайвонларни тутиш учун тўловларни амалга ошириш зарур.
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикасининг “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октабрдаги “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги 290-сон қарори ҳисобланади.
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/324 орқали фойдаланишингиз мумкин.