Яшаш жойига доимий рўйхатга туриш учун ариза юбориш

Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1. Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат хизматлари марказлари орқали ариза берилади ва тўлов амалга оширилади; бунда ариза бериш учун аризачи уй-жойнинг кадастр рақамини ва доимий рўйхатга қўйилаётган шаснинг ЖШ ШИРни билиши лозим.

2. Сўровнома шаклини тўлдириб, тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига юборилади.

3. Сўровнома тушгандан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан доимий рўйхатга олиниши ҳақида ҚР-CОДE билан ҳимояланган қайд варағини расмийлаштиради ва ариза берувчига (электрон тарзда) юборилади.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1049-сон қарори ҳисобланади.

Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/363 орқали фойдаланишингиз мумкин.