Хорижий давлатда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш учун ариза юбориш

Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1. Аризачи ДХМга ўзи келган ҳолда мурожаат этиш ёки давлат хизматини электрон тарзда олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан отиилади.

2. Сўровномани тўлдириб ваколатли органга юборилади.

3. Ваколатли орган йўлланма ва хабарнома расмийлаштирилган куни уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ва муассасага, шунингдек, давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки аризачига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.

4. ДХМ йўлланма ёки хабарнома келиб тушгандан кейин уни ўзи келган ҳолда мурожаат этилганда ўз муҳрини қўйган ҳолда аризачига беради.

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг нусхаси;

хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржима қилинган нотариал тасдиқланган нусхаси.

Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржима қилинган нотариал тасдиқланган нусхаси билан бирга давлат хизматлари маркази ходимига тақдим этилади.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида”ги 620-сон қарори ҳисобланади.

Хизмат нархи: базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида йиғим.

Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти

: https://my.gov.uz/uz/service/290 орқали фойдаланишингиз мумкин.