Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун электрон ариза юбориш

Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Фуқаро ДХМ ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат этади.
2. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексиясига сўровнома юборилади.
3. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексиясида фуқаронинг хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжати экспертиза жараёнига қабул қилинганлиги бўйича ДХМ (ўзи келган ҳолда мурожаат этганда) ёки ЯИДХП орқали аризачига хабарнома юборади.
4. ДХМ фуқаронинг хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжати экспертизага қабул қилинганлиги бўйича хабарнома келиб тушганлиги тўғрисида фуқарога маълум қилади.
5. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси фуқарога 10 иш куни ичида Эксперт комиссиясининг хулосаси (тест синови белгиланганлиги, тўғридан-тўғри тан олишга тавсия этилганлиги ёки тан олиш рад этилганлиги)ни ДХМ (ўзи келган ҳолда мурожаат этганда) ёки ЯИДХП орқали аризачига хабарнома юборади .
6. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси фуқарога хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжати тан олинганлиги тўғрисида сертификат электрон шаклда генерация қилиниб юборилганлигини ДХМ (ўзи келган ҳолда мурожаат этганда) ёки ЯИДХП орқали аризачига хабарнома юборади.
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг нусхаси;
хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржима қилинган нотариал тасдиқланган нусхаси.
Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржима қилинган нотариал тасдиқланган нусхаси билан бирга давлат хизматлари маркази ходимига тақдим этилади.
Ҳужжатлар қабул қилингандан кейин талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илова асл нусхасининг нотариал тасдиқланган таржимаси билан бирга талабгорга қайтарилади.
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида”ги 620-сон қарори ҳисобланади.
Хизмат нархи:
Хорижий давлатларда ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бепул амалга оширилади.
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/210 орқали фойдаланишингиз мумкин.