Хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) аксияларни (улушларни) олиш бўйича битимларга олдиндан розилик

Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1. Инвестор ДХМга ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан фойдаланиш учун электрон тарзда рўйхатдан ўтади.

2. Сўровнома тўлдирилиб ваколатли органга юборилади.

3. Мазкур сўровномани кўриб чиқиш натижалари бўйича ваколатли орган битимларни тузишга олдиндан розилик бериш ёхуд уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда қарорни ҚР-код қўйилган ҳолда тегишли ДХМга ёки мурожаатчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

Хизматни амалга оширувчи ташкилот:

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси.

Хизматдан фойдаланувчилар: жисмоний ва юридик шахслар.

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

ҳаракатларни содир этишга (битимлар тузишга) олдиндан розилик бериш тўғрисидаги аризани;

жисмоний шахс учун — аризачининг паспортига оид маълумотларни (ҳужжатнинг серияси ва рақами, берилган санаси ва жойи, ҳужжатни берган орган);

аризачи ариза берган кундан олдинги икки йил мобайнида ёхуд агар фаолият икки йилдан камроқ муддатни ташкил эца, фаолият амалга оширилган муддат мобайнида олиб борган фаолият турлари, ишлаб чиқарган ва реализация қилган товар турларининг номлари ҳамда уларнинг ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни;

ўтган икки календар йилга доир молиявий ва статистика ҳисоботини;

шахслар гуруҳининг таркиби тўғрисидаги, бу шахсларнинг ушбу гуруҳга кириш асослари кўрсатилган маълумотларни ва устав фондидаги (устав капиталидаги) аксияларни (улушларни) олиш бўйича кўриб чиқилаётган битимларга тааллуқли бошқа ахборотни тақдим этади.

Хизматни кўрсатиш муддати:

Ҳужжатлар ва маълумотлар олинган пайтдан эътиборан ўн календар кун. Зарур ҳолларда, бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 338-сон қарори ҳисобланади.

Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/355 орқали фойдаланишингиз мумкин.