Товарларни электрон декларациялаш

Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Декларацияловчи шахс электрон БЮДни ва унга тегишли ҳужжатларини илова қилган ҳолда Интернет орқали битта пакетда юборади. Тизимнинг қуйи модули орқали БЮДни қабул қилишда формат – мантиқий назоратидан ўтказилади. Таъқиқ туридаги хатолар топилмаган ҳолатларда, тизим БЮДни қабул қилади ва ДБҚнинг ички тизимларига кейинги ишлов бериш учун юборади. Агар таъқиқ туридаги хатолар топилса, тизим ҳужжатни қайтаради, бунда йўл қўйилган хатолар рўйхати илова қилинади.

Хизматни амалга оширувчи ташкилот:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Хизматдан фойдаланувчилар: жисмоний ва юридик шахслар.

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

Электрон рақамли имзо, “Декларацияловчи шахслар рўйхати” интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда берилган ишончнома (декларацияловчи шахс БЮДни тақдим этиш ваколатига эга бўлмаган ҳолларда).

Хизматни кўрсатиш муддати: уч иш куни мобайнида.

Хизмат нархи: бепул

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4455-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги “Товарларни божхонада электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги 370-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги “Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 605-сон қарори ҳисобланади.

Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/209 орқали фойдаланишингиз мумкин.