Қуйидаги тест саволларига жавоб беринг ва лидерлик фазилатлари сизга қанчалар хослигини аниқланг.
1. Ўз ҳаракатларингизни тизимли ташкил этишни биласизми?
2. Сиз янги билимларга очиқмисиз, доим камолотга эришишга интиласизми?
3. Сизни ғоялар яратувчи инсон деб аташ мумкинми?
4. Сиз ишончга асосланган муҳитни яратишга қодирмисиз?
5. Сиз вазифаларни самарали тақсимлай оласизми?
6. Бирор нарсадан қўрқсангиз, сиз доим қўрқувингизни енгишга ҳаракат қиласизми?
7. Бошқаларнинг доимий ижобий баҳо бериши сиз учун муҳимми?
8. Ҳар қандай ҳолатда ҳам: "Бугун бажарса бўладиган ишни, эртага қолдирманг" тамойилига амал қиласизми?
9. Шиддатли ҳиссиётларга дош бериш сиз учун қийин вазифами?
10. Сиз одамлар билан мулоқот қилишни ёқтирасизми?
11. Ҳамкасблар билан у ёки бу масалани муҳокама қилаётганда, уларни сизнинг нуқтаи назарингиз тўғрилигига кўп ҳолларда ишонтира оласизми?
12. Оқилона таваккал (риск) қилишни биласизми?
13. Режалаштириш, сизнингча, жуда қизиқарли ва ёқимли ишми?
14. Бошлаган ишингиздан воз кечиш, сиз учун жуда ҳам камдан кам ҳолларда хосми?
15. Агар қабул қилиниши керак бўлган қарор сиртда ётмаса ва уни қабул қилиш вақти қатъий чекланган бўлса, сиз ўзингизни йўқотиб қўясизми?
16. Ўзгалар айтган ғояларни душманлик билан қабул қиласизми?
17. Агар қаршингизда қандайдир қийин иш бўлса, сиз баҳона изламай, шунчаки шу ишни бажаришга киришасизми?
18. Сизнингча, ишдан қониқишнинг ўзи мукофотми?
19. Сиз одатда ваъдаларингиз устида турасизми?
20. Сиз принципиал масалаларда доимо қатъият ва тиришқоқлик кўрсатасизми?