Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатишга ариза юбориш

Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Талабгор ариза юбориш учун ДХМ ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш ва сўровномани тўлдириши керак.
2. ҲГТТ талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунаси ечиб олинади.
3. ҲГТТ талабгор билан келишилган вақтда сўровномада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда тамғалаш, далолатноманинг бир нусхасини талабгорда қолдириш.
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: онлайн ариза.
Хизматни кўрсатиш муддати: 5 иш куни мобайнида.
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 698-сон қарори ҳисобланади.
Хизмат нархи: бепул.
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/236 орқали фойдаланишингиз мумкин.