Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Талабгор ДХМга ўзи келиб мурожаат қилиши ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиши керак.
2. Сўровномани тўлдирилгандан сўнг Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаб, юбориши керак.
3.Талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олинади.
4. Метрологик хизмати ҳисобга олиш ускунасини ҲГТТдан қабул қилиб, қиёслашдан ўтказади. Сертификат ва ҳабарнома расмийлаштирилгандан сўнг уларни ЭРИ билан тасдиқлаб, ҲГТТга, шунингдек, ДХМга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборилади.
5. ҲГТТга сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетилади.
6. Талабгор билан келишилган вақтда сўровномада кўрсатилган манзилга бориб, хисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда тамғалаш, далолатноманинг бир нусхасини талабгорда қолдирилади.
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: онлайн ариза.
Хизматни кўрсатиш муддати: 15 иш куни мобайнида.
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 698-сон қарори ҳисобланади.
Хизмат нархи:
Жисмоний шахслар учун. БҲМнинг 18% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг 20%);
Юридик шахслар учун. БҲМнинг 1,35 баравари (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг 1,5 баравари).
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/307 орқали фойдаланишингиз мумкин.