Севгингизни сақлаб қола оласизми? Аёл учун

Никоҳда маълум бир вақт яшаб, муҳаббатни сақлаб қола оласизми? Сиз ҳали ҳис-туйғуларингизни йўқотмадингизми? Агар сиз ушбу саволларга жавобларни билмоқчи бўлсангиз, шунчаки аниқ "ҳа" ёки "йўқ" жавобларини талаб қиладиган ушбу оддий тестдан ўтинг.

1. Эрим мендан тез-тез ғазабланади

2. Эрим менинг севимли машғулотимни мамнуният билан бирга баҳам кўради

3. Эрим бизни ҳар хилмиз деб ўйлайди

4. Ташқи кўринишим эримга ёқади

5. Эрим мени тушунади

6. Эрим дугоналаримни маъқулламайди

7. Баъзан, мен эримга тўғри келмайдигандек бўлиб туйилади

8. Эрим мени доим рағбатлантиради

9. Эрим мен унга кўпроқ қарам бўлишимни истайди

10. Эрим мени ҳаддан ташқари романтик деб ўйлайди

11. Эрим, мен қандай бўлсам, шундай мени ёқтиради

12. Эрим баъзан устимдан кулади

13. Эрим ҳар доим ҳам менинг ҳаракатларимни маъқулламайди

14. Эрим шахсий ҳаётимиздан жуда мамнун

15. Эрим менга ўз тенгидек муносабатда бўлишга ҳаракат қилади

16. Эрим ҳар доим ҳам ҳақ эмаслигини тан олади

17. Эрим мени нафақат рафиқа, балки яқин дўст сифатида ҳам кўради

18. Эрим мени эркак-дўстларга нисбатан рашк қилмайди

19. Мен баъзан эримдан уяламан

20. Эрим ўз фикримга эга бўлишим мумкинлигини тан олади

21. Эрим баъзида ўз дўстларига менинг камчиликларим ҳақида гапиради.

22. Эрим барча дўстларимга рашк қилади.

23. Эрим менга ишонади.

24. Эрим ишдаги муваффақиятларимдан хурсанд бўлади

25. Эрим мени жуда қадрлайди.

26. Эрим менинг хоҳиш-истакларимни ҳурмат қилади.

27. Эрим менинг мустақил эканлигимни ёқтиради

28. Эрим мени тез-тез хафа қилади

29. Эрим асоссиз рашк қилади

30. Эҳтимол, мен эримнинг идеал рафиқа ҳақида тасаввурларига жавоб бермайман