Бунда ариза берувчи ЯИДХПда авторизация қилади ва сўров юборади. Хизматни амалга оширувчи ташкилот Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг руҳий касалликлар бўйича диспансерлари ҳисобланади.
Хизматни кўрсатиш учун ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.
Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январдаги “Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 18-сон қарори ҳисобланади.
Хизмат нархи:
Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,0 фоизи миқдорида йиғим ундирилади (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги фуқаролар бундан мустасно). Давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида йиғим тўланади.
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/334 орқали фойдаланишингиз мумкин.