Рўйхатга олинадиган почта жўнатмаларини қидириш

Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Фойдаланувчи қидирилаётган почта жўнатмасининг хос штрих код рақамини тизимга киритади.

Мазкур сўровга жавобан тизим жўнатманинг турган жойи ҳақидаги ахборотни почта алоқаси объектининг номини кўрсатган ҳолда ёки жўнатма ҳақида ахборот топилмаган ҳолларда «маълумот йўқ» ёзуви орқали жавоб қайтаради.

Хизматни амалга оширувчи ташкилот: «Ўзбекистон почтаси» АЖ.

Хизматдан фойдаланувчилар: жисмоний ва юридик шахслар.

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

Сўров тақдим этиш учун мижоз почта жўнатмасининг хос рақами (штрих код рақами)ни тизимга киритиши керак.

Хизматни кўрсатиш муддати: реал вақт режимида.

Хизмат нархи: хизмат кўрсатиш бепул амалга оширилади.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитасининг 2013 йил 5 декабрдаги “Интерактив хизматларни сифатли ва ўз вақтида кўрсатишни таъминлаш ва Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш тўғрисида”ги 446-сон буйруғи ҳисобланади.

Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/246 орқали фойдаланишингиз мумкин.