Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Ариза берувчи ЯИДХПда авторизация қилади ва сўров юборади.
2. Тизим автоматик равишда қўшилган қиймат солиғи тўловчисини аниқлайди ва бу ҳақда маълумот тақдим этади.
Хизматни кўрсатувчи ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси.
Хизматдан фойдаланувчилар: жисмоний ва юридик шахслар.
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: сўров юбориш.
Хизматни кўрсатиш муддати: бир зумда.
Хизмат нархи: хизмат учун тўлов амалга оширилмайди.
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси ҳисобланади.
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/119 орқали фойдаланишингиз мумкин.