Почта декларацияси

Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Халқаро почта ва курерлик жўнатмаларига тегишли ҳужжат (CН22, CН23 божхона декларациялари ва тижорат ҳужжатлари) маълумотларини тақдим этиш учун фойдаланувчи:

1. Махсус “е-Почта” дастуридан фойдаланиб ҳужжатнинг “хмл” форматдаги электрон нусхасини тайёрлайди;

2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали божхона органларининг ахборот тизимига жўнатади;

3. Агар маълумот муваффақиятли (хатоликсиз) юборилса, тизим томонидан божхона органларига тақдим этиш учун махсус идентификация рақам олинади;

4. Агар маълумот муваффақиятсиз (хатолик билан) юборилса, жўнатилган маълумотлардаги хатолик ҳақида хабар олади ва барча хатоликларни тўғрилаб 2-банддаги ҳатти-ҳаракатларни амалга оширади.

Хизматни амалга оширувчи ташкилот:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Хизматдан фойдаланувчилар: Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари (юридик ва жисмоний шахслар).

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

Талаб этилмайди.

Хизматни кўрсатиш муддати:

Маълумот жўнатилганидан кейин фойдаланувчи 15 дақиқа ичида тизим томонидан автоматик тасдиқланган идентификация кодини олади.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекимтон Республикаси Божхона Кодекси, Халқаро почта ва курерлик жўнатмалари устидан божхона назоратининг қоидалари ҳисобланади.

Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/91 орқали фойдаланишингиз мумкин.