Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Аризачи давлат хизматини электрон тарзда олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтилади.
2. Сўровномани тўлдириб ваколатли органга юборилади.
3. Ариза юборганидан сўнг Аризачи Маълумотларни йиғиш пунктига (ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ёки айрим давлат хизматлари марказлари) биографик маълумотларини тизимга киритиш, шахснинг электрон кўринишдаги қўл бармоқ изларини йиғиш ва шахсни олд томондан рақамли форматда суратга олиш учун бориши керак.
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентабрдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ИД-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6065-сон Фармони ҳисобланади.
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/378 орқали фойдаланишингиз мумкин.