Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Ариза берувчи: Сервитутни давлат рўйхатдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади ва белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади. Ўз хоҳишига кўра.
2. Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП: Сўровномани Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (Марказ)га юборади. Сўровнома тўлдирилиши билан
3. Марказ:
1. Сервитутни рўйхатдан ўтказади, тегишли рэстрдан кўчирмани расмийлаштиради ва уни ваколатли органга юборади.
2. Сервитутни рўйхатдан ўтказишни рад этади. 1 иш кун мобайнида.
4. Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП: ҚР-код (штрихли код) қўйилган Рэстрдан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилганда Рэстрдан кўчирмани ариза берувчига беради. Реал вақт режимида.
Хизматни кўрсатувчи ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги.
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:
Ариза берувчи келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш учун сўровномага сервитут ёки суднинг қарори илова қилинади.
Хизматдан фойдаланувчилар:
Кўчмас мулк эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар.
Хизматни кўрсатиш муддати: 1 иш куни мобайнида.
Хизмат нархи:
Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентабрдаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 535-сон қарори ҳисобланади.
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/217 орқали фойдаланишингиз мумкин.