Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Темир йўл вагони (ёки контейнер) рақами юборилганидан сўнг, аризачи дарҳол мазкур темир йўл транспортида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган юклар ҳақида маълумот олади.
Хизматни амалга оширувчи ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Хизматдан фойдаланувчилар:
Тадбиркорлик субъектлари – жисмоний ва юридик шахслар.
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:
Темир йўл вагони (ёки контейнер) рақами.
Хизматни кўрсатиш муддати: онлайн режимда.
Хизмат нархи: бепул
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекимтон Республикаси Божхона Кодекси, Халқаро почта ва курерлик жўнатмалари устидан божхона назоратининг қоидалари ҳисобланади.
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/81 орқали фойдаланишингиз мумкин.