Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автотранспорт воситаси орқали олиб кирилаётган юк ҳақида маълумот олиш

Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Автотранспорт воситасининг давлат рақами юборилганидан сўнг, аризачи дарҳол мазкур автотранспорт воситасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган юклар ҳақида маълумот олади.

Хизматни амалга оширувчи ташкилот:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Хизматдан фойдаланувчилар:

Тадбиркорлик субъектлари – жисмоний ва юридик шахслар.

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

Автотранспорт воситасининг давлат рақами.

Хизматни кўрсатиш муддати: онлайн режимда.

Хизмат нархи: бепул

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекимтон Республикаси Божхона Кодекси, Халқаро почта ва курерлик жўнатмалари устидан божхона назоратининг қоидалари ҳисобланади.

Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/82 орқали фойдаланишингиз мумкин.