Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Хизматдан фойдаланиш учун фойдаланувчи томондан тегишли хизмат тури, қабул санаси, вақти, тегишли ариза шакли тўлдирилади ва юборилади.
Ариза қабул қилинганидан сўнг, танланган санада фуқарони қабул қилиши лозим.
Агарда кўрсатилган вақтда мурожаат этувчи келмаган тақдирда, умумий тарзда қабул қилинади. Ўз навбатини бошқа шахсга бериш мумкин эмас.
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазиринг 2020 йил 21 октабрдаги “Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2646-1-сон буйруғи ҳисобланади.
Хизмат нархи: бепул.
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/32 орқали фойдаланишингиз мумкин.