Хизмат туманлар ва шаҳарлар ФҲДЁ бўлимлари, шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимликларининг никоҳ уйлари томонидан амалга оширилади.
Хизматни кўрсатиш учун онлайн ариза тўлдирилади. Хизматни кўрсатиш муддати 1 ой.
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги “Фуқоролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 387-сон қарори ҳисобланади.
Хизмат нархи: бепул.
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/133 орқали фойдаланишингиз мумкин.