Никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш

Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1. Ариза берувчи ДХМга ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиб маълумотнома тулдиради сўнг белгиланган миқдорда тўловни амалга оширади. Сўровнома ФҲДЁ органига юборилади.

2. ФҲДЁ органи ҚР-код кўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда тегишли ДХМга ёки ЯИДХП орқали юборилади.

3. Агар сўровномада сўралаётган маълумотлар ФҲДЁ органида мавжуд бўлмаганда сўровномани тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлар агентлигининг фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш архивларига юборилади ва бу хақда Аризачини хабардор қилади.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида ҳамда расмий ҳужжатларга апостил қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 134-сон қарори ҳисобланади.

Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/112 орқали фойдаланишингиз мумкин.