Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Аризачи ЯИДХПда электрон аризани тўлдиради сўнг “Нотариус” ААТга юбориалди.
2. “Нотариус” ААТ қарздорлик мавжудлиги ёки йўқлигини автоматик тарзда текширади.
3. “Нотариус” ААТ қарздорлик мавжуд бўлмаган тақдирда” электрон аризага ноёб рақами берилади.
4. Ариза берувчи ҳамда битимнинг бошқа томони нотариал идорага келиш ва битимни нотариал тасдиқлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этилади.
5. Нотариус маълумотларни Қорақалпғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли тумандаги филиалига юборади.
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:
-электрон аризанинг ноёб рақами;
-паспорт ёки битим томонларининг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
-кўчмас мулкнинг кадастр паспорти;
-хусусийлаштирилган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишда — кўчмас мулкни хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг нотариал тасдиқланган розилиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларидан (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази» давлат унитар корхонасидан) олинган хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома;
-агар кўчмас мулк биргаликдаги никоҳ давомида орттирилган бўлса — эрнинг (хотиннинг) нотариал тасдиқланган розилиги;
-агар кўчмас мулкнинг қурилиши тугалланмаган бўлса — ер участкасига ҳамда қурилиши тугалланмаган объектга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рэстридан кўчирма;
-агар кўчмас мулк гаровга қўйилган бўлса — гаровга олувчининг розилиги;
-агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахс номидан васий (ҳомий) шартнома тузса — васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги;
-юридик шахслар учун — юридик шахс ваколатли органининг қарори (умумий мажлис баённомаси, кузатувчи кенгашнинг қарори, буйруқ ва ҳоказолар);
-давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги “Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 106-сон қарори ҳисобланади.
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/25 орқали фойдаланишингиз мумкин.