Кўчмас мулк ва ер солиғини ҳисоблаш

Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1. Ариза берувчи ЯИДХПда авторизациядан ўтади.

2. Шахсий кабинети бош саҳифасида виджетлар қаторида кўрсатилган бўлади.

Хизматни кўрсатувчи ташкилот:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси.

Хизматдан фойдаланувчилар: жисмоний шахслар.

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

ЭРИ калити орқали.

Хизмат нархи: хизмат учун тўлов амалга оширилмайди.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида”ги 348-сон қарори ҳисобланади.

Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/64 орқали фойдаланишингиз мумкин.