Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш

Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1. Ариза берувчи: Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Марказлар ёки ташкилотларга ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

2. Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП: Сўровномани рўйхатдан ўтказувчи органга юборади.

3. Рўйхатдан ўтказувчи орган:

Кўчмас мулк объектини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиб, давлат рўйхатидан ўтказади.

Йиғим суммаси кўрсатилган хабарномани марказлар ва ташкилотларга юборади.

4. Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП: Ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини йиғимни тўлаш хақида хабардор қилади.

5. Ариза берувчи: Хабарномада белгиланган йиғимни тўлайди.

6. Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП: Рэстрдан кўчирмани юклаб олади ва ариза берувчининг сўровига кўра унга рэстрдан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида беради. Реал вақт режимида (тўлов амалга оширилгандан сўнг).

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1060-сон қарори ҳисобланади.

Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/248 орқали фойдаланишингиз мумкин.