Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Ариза берувчи: Кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
2. Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП: Сўровномани тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиалига (ДК филиали) юборади.
3. ДК филиали:
1. Объектда жойига чиқиб ўлчов ишларини амалга оширади ва тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) Давлат хизматлари марказига, ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
2. Объект манзилини белгилайди ёки ўзгартиради (талаб этилганда). Регламентда кўрсатилган (объект мураккаблигидан келиб чиқиб) муддатларда
4. Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП: Хабарномани (инвойс) ариза берувчига беради. Реал вақт режимида.
5. Ариза берувчи:Хабарномада (инвойс) белгиланган тўловни амалга оширади.
6. Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП: Тизимдан кадастр паспортини юклаб олади (чоп этади) ва ариза берувчига кадастр паспортини беради. Реал вақт режимида.
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентабрдаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 535-сон қарори ҳисобланади.
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти:https://my.gov.uz/uz/service/294 орқали фойдаланишингиз мумкин.