Солиқ тўловчи жисмоний шахслар давлат солиқ хизмати органларига ташриф буюрмасдан мустақил равишда солиқ қарзи мавжуд эмаслиги ҳақида электрон маълумотномани шакллантириб чоп этиб олиш имконияти яратилган.
Мазкур маълумотнома ўзининг уникал рақамига эга бўлиб, барча сўралган корхона ва ташкилотларга тақдим этилиши мумкин. Ушбу ташкилотлар электрон маълумотноманинг ҳақиқийлигини солиқ органларининг маълумотлар базасидан тўғридан-тўғри текшириб олиш имкониятлари ҳам мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қуйидаги расмий веб сайти: https://my.soliq.uz/certificate/view?lang=uz орқали мазкур маълумотнома онлайн берилади ва текширилади.